Transfermarkt портали сўнгги ўн йил ичида трансферларга энг кўп пул сарфлаган жамоалар рейтингини эълон қилди.
Унга кўра, биринчи ўрин «Манчестер Сити»ники бўлди. Инглиз клуби ортда қолган декадада 281 ўйинчига жами 1,53 миллиард фунт сарфлаган.
Иккинчи ўринда «Челси» (1,43 млрд) қайд этилган бўлса, кучли учликка «Барселона» (1,38 млрд) якун ясади.
Рўйхатда еттита жамоанинг кўрсаткичи миллиард фунтлик довондан ўтган.
Сўнгги ўн йил ичида трансферларга энг кўп пул сарфлаган жамоалар:
1. «Манчестер Сити» — 1,53 миллиард фунт стерлинг.
2. «Челси» — 1,43 млрд.
3. «Барселона» — 1,38 млрд.
4. «Ювентус» — 1,3 млрд.
5. «Манчестер Юнайтед» — 1,24 млрд.
6. ПСЖ — 1,19 млрд.
7. «Реал» — 1,05 млрд.
8. «Ливерпуль» — 986,18 млн.
9. «Атлетико» — 981,72 млн.
10. «Интер» — 917,61 млн.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)