«Барселона» 2003 йилнинг ёзида Криштиану Роналдуни сотиб олиши имкониятига эга бўлгани маълум бўлди. Бу ҳақда каталонларнинг ўша вақтдаги президенти Жоан Лапорта айтиб ўтди.
Биз Роналдиньо ва Рафаэл Маркес билан шартнома имзолаш арафасидан тургандик. Маркеснинг вакиллари бизга Роналдуни таклиф қилди, у ўша вақтда «Спортинг»да ўйнарди.Роналду 2003 йилнинг ёзида «Спортинг»дан «Манчестер Юнайтед» сафига ўтганди. 2009 йилда эса португалиялик футболчи «Реал» аъзосига айланган ва 2018 йилга қадар мадридликлар сафида тўп тепганди. Ҳозирда Роналду «Ювентус»да ҳаракат қилмоқда.Агентлардан бири уларда футболчи борлиги ва уни «Манчестер Юнайтед»га 19 миллион еврога сотишаётганини айтди, бироқ бизга уни 17 миллионга сотиб олишни таклиф қилишди.
Аммо бу вақтда биз аллақачон Роналдиньо трансферини ҳал қилиб қўйгандик. Биз таркиб тўлиқ қамраб олинди деб ҳисобладик, шу сабаб Роналдудан воз кечдик ва бу қарордан афсусланмайман.
Жоан Лапорта, «Барселона» собиқ президенти
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)