«Боруссия Д» Германия чемпионатининг 15-туридан ўрин олган 9 январь кунги баҳсда «Лейпциг»ни мағлубиятга учратди (3:1).
Учрашувда дортмундликларнинг 20 ёшли футболчиси Эрлинг Ҳоланд дублга эришди. Бу Ҳоланд учун Бундеслигадаги 25-ўйинда урилган 25-гол бўлди. Бу Германия чемпионати рекорди ҳисобланади, дея хабар қилмоқда Gracenote.
Ундан аввалги энг яхши натижа «Ҳамбург» собиқ ҳужумчиси Уве Зеелерга тегишли бўлиб, у 25 ўйинда 23 та гол урганди.
Ҳоланд 2020 йилнинг январида «Зальцбург»дан 20 миллион евро эвазига «Боруссия Д» сафига ўтганди. Жорий мавсум норвегиялик футболчи Бундеслигада ўнта ўйин ўтказиб, 12 гол ва иккита голли узатма муаллифига айланди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)