«Женоа» ҳужумчиси Элдор Шомуродов А Серия 16-тури доирасида «Болонья»га қарши кечган 9 январь кунги учрашувда (2:0) асосий таркибда майдонга тушди.
WhoScored портали ўзбекистонлик футболчининг ўйинини 7,1 баллга баҳолаган. Элдор учрашувда жамоасининг биринчи голига олиб келган вазиятда фаол ҳаракат қилди.
Шомуродов майдонда ҳаракат қилган 81 дақиқа давомида 34 марта тўпга тегинди. Унинг 22 узатмасидан 12 таси (55%) аниқ чиқди. 25 ёшли футболчи майдонда 6 марта яккакурашга киришиб, уларнинг биттасида муваффақият қозонди. Ҳаводаги 9 уринишнинг эса 4 тасида устун келди.
Элдор шунингдек, уч марта муҳим узатма амалга оширди ва бир бор голга тортадиган узатма муаллифига айланди.
Шомуродов А Серия 2020/21 йилги мавсумида 11 та ўйин ўтказиб, 2 гол ва битта голли узатма амалга оширди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)