«Милан» Италия А Сериясининг 17-туридан ўрин олган 9 январь кунги баҳсда «Торино» билан ўйнади. «Сан-Сиро»да кечган учрашувда мезбонлар 2:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди.
Миланликлар А Серия жорий мавсуми биринчи даврасида 16 ўйиннинг ҳар бирида иккитадан кам бўлмаган гол урди. Шу тариқа «Милан» ҳамшаҳари «Интер»нинг 1949/50 ва 1950/51 йилги мавсумлардаги рекордини такрорлади.
«Милан» ортда қолган 17 турдан кейин 12-ғалабасини қайд этган ҳолда 40 очко билан мусобақа жадвалида биринчи ўринда кетмоқда. Кейинги ўриндаги «Интер»да 36 очко бор ва жамоа битта захира ўйинига эга.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)