«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси Ла Лига 18-тури доирасида 9 январь куни «Гранада»га қарши кечган баҳсда (4:0) дублга эришди.
Бунинг эвазига ҳужумчи Ла Лига 2020/21 йилги мавсумидаги голлари сонини 11 тага етказиб олди ва тўпурарлар рўйхатида биринчи ўринга кўтарилди.
Месси Испания чемпионатида кетма-кет 15 мавсум давомида 10+ гол урган тарихдаги илк футболчига айланди.
Месси жорий мавсум Ла Лигада 17 ўйин ўтказиб, 11 гол ва иккита голли узатма муаллифига айланди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)