Самарқанд вилоятининг Пастдарғом тумани ИИБ Жиноят қидирув бўлими тезкор ходимлари томонидан 2021 йил 6 январь куни ўтказилган тезкор тадбирда туманнинг «Қорағуппа» маҳалласида яшовчи 1982 йил туғилган О.Ф. яшаш уйида пул эвазига қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинлар учун шароит яратиб бергани аниқланган. Бу ҳақда «Дарё»га вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, О.Ф.нинг яшаш уйида қимор ўйнаётган етти нафар фуқародан жами 2 миллион 186 минг сўм пул ва 2 дона ўйинда ишлатилган карта калодалари холислар иштирокида ҳужжатлаштириб олинган.
Ҳолат юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан О.Ф.га нисбатан Жиноят кодексининг 278-моддаси 1-қисми билан (қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш) жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)