Андижон шаҳрида яшовчи ота икки нафар вояга етмаган фарзанди учун улар вояга етгунга қадар ҳисобланган алимент пулларини 4 минг доллар қилиб тўлаб берди. Бу ҳақда «Дарё»га МИБнинг вилоят бошқармаси маълум қилди.
Қайд этилишича, фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг 2017 йилдаги ижро ҳужжатига асосан фуқаро А.А.дан ундирувчи Д.Я.нинг икки нафар вояга етмаган фарзанди моддий таъминоти учун ойлик даромадининг учдан бир қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган. МИБ шаҳар бўлими томонидан ижро иши юритилган бўлишига қарамасдан, фуқаро алимент тўловларини тўламай келган.
Бўлим ходимларининг тушунтириш ишлари натижасида қарздор ота икки нафар фарзандининг таъминоти учун улар вояга етгунга қадар ҳисобланган алимент пулларини 4 минг доллар кўринишида тўлаб берган. Натижада ижро ҳужжати амалда тўлиқ ижро қилинганлиги муносабати билан ижро иши тамомланган.
Изоҳ (0)