Футбол клублари ўртасида Жаҳон чемпионатида қўшимча алмаштиришларга рухсат бериш қоидаси синовдан ўтказилади. Бу ҳақда ФИФА расмий сайтида маълум қилинди.
Гап мия чайқалишида гумон қилинган ўйинчини алмаштиришга рухсат бериш ҳақида кетмоқда. Агар бирор ўйинчида мия чайқалиши кузатилса ёки шунга гумон пайдо бўлса, ишлатиб бўлинган имкониятлардан қатъи назар яна битта алмаштиришга рухсат этилади. Жамоалар бу имкониятдан ўйин давомида фақат бир марта фойдаланиши мумкин.
Шу тариқа ушбу қоида клублар ўртасидаги 2020 йилги Жаҳон чемпионатида илк бор синовдан ўтказилади. Мусобақа 2021 йилнинг 1—11 февраль кунлари Қатарда бўлиб ўтади. Унинг амалдаги чемпиони «Ливерпуль» ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, аслида мусобақа 2020 йилнинг декабрь ойида бўлиб ўтиши режалаштирилган, бироқ коронавирус сабаб қолдирилганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)