UFC жангчиси Ирвин Ривера (10-6) ўзининг опа-синглисини ўлдиришга уринганлик учун ҳибсга олинди, дея хабар қилмоқда CBS Sports.
Полиция ҳисоботига кўра, қўшнилар эшик тақиллашидан кейин уйғониб кетган ва аёл овозини эшитган: «У мени ўлдирмоқчи. Илтимос, синглимга ёрдам беринг». Қонга ботган Ривера қўшниларига ҳаммаси жойида эканини айтган ва эшикни ёпган. Шундан кейин у қочиб кетган.
22 ёшли сингил бел, бош ва қўлидан пичоқ жароҳатини олган. Опа-сингилларнинг каттасида эса юз, бел, қўл, кафт ва ўпкасида жароҳатлар аниқланган. Опа-сингиллар тезда шифохонага етказилган, улардан бирининг ҳолати яхши, бошқасиники эса оғир.
Полиция Riveraни қўлга олишга муваффақ бўлган. Спортчи икки аёлни ўлган деб ўйлаган. Тергов жараёнида Ривера ўз айбини тан олган. Яккакурашчига қотилликка уриниш айби қўйилган, ҳозирда қамоқда сақланмоқда.
Ривера 2020 йилнинг май ойида UFC’да дебют қилган ва дастлабки жангида мағлуб бўлганди. Кейинчалик у август ва сентябрь ойларида яна октагонга кўтарилди ва уларда биттадан ғалаба ҳамда мағлубият қайд этди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)