«Бавария» Германия чемпионатининг 15-туридан ўрин олган 8 январь кунги баҳсда Мюнхенгладбахнинг «Боруссия»сига 2:3 ҳисобида ютқазиб қўйди.
Мюнхенликлар ўйин давомида 2:0 ҳисобида олдинга бориб якунда мағлубиятга учради. Шу тариқа «Бавария» Бундеслигада 10 йил деганда илк бор икки тўп фарқи билан олдинда бориб мағлуб бўлди.
2011 йилнинг февралида «Бавария» 55-дақиқагача 2:0 ҳисобида олдинда борган ва якунда 2:3 ҳисобида ютқазиб қўйганди.
Қайд этиш керак, «Боруссия М» кетма-кет тўрт мавсумдан буён Мюнхен клубини биринчи даврадаги ўйинда мағлуб этмоқда.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)