• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.89
    • RUB156.54
    • EUR14456.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Сергели орқали ҳаракатланувчи 7 та автобус йўналиши мақбуллаштирилиши юзасидан изоҳ берилди

    Сергели ер усти метро йўналиши ишга тушгани муносабати билан Тошкентда 8, 32, 38, 80,131, 132, 133-сонли автобуслар йўналиши 2021 йил 11 январдан мақбуллаштирилиши маълум қилинганди. «Тошшаҳартрансхизмат» ушбу мувофиқлаштириш бўйича батафсил маълумот берди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Тошшаҳартрансхизмат» томонидан ишлаб чиқилган режага мувофиқ, Сергели 7-даҳасидан Чилонзор 25-даҳага қатновчи 8-сонли, Сергели 7-даҳадан Гулобод кўчасига қатновчи 132-сонли автобус йўналишларини ёпиш, 32, 80, 131, 133-сонли автобус йўналишлари ҳаракатини қисқартириш, 38-сонли автобус йўналиши ҳаракатини эса узайтириш белгиланган эди.

    Хабарда айтилишича, юқорида келтирилган 7 та автобус йўналишлари фаолиятини мувофиқлаштириш ишлари натижасида Сергели, Янги ҳаёт ва Чилонзор туманларида йўловчилар ташиш узлуксизлигини таъминлаш, ҳаракати қисқараётган автобус йўналишларининг ўрнига муқобил йўналишларни шакллантириш ҳамда йўналишлардан бўшаган 25 та (шундан 18 та катта сиғимли ва 7 та кичик сиғимли) автобуслардан самарали фойдаланиш, йўловчилар оқими кўп бўлган ва автобуслар сони етишмаётган йўналишларни ҳаракат таркиби билан тўлдириш мақсадида қўшимча тадбирлар амалга оширилади.

    Хусусан:

    131-сонли «Дўстлик 2-мавзеси—Олимпия мавзеси» автобус йўналишида хизмат кўрсатиш ҳуқуқи «12-автобус саройи» МЧЖдан «4-автобус саройи» МЧЖга ўтказилади. Ушбу йўналиш ҳаракати «Дўстлик 2-мавзеси»дан «Жанубий вокзал» автошоҳбекатигача қисқараётганлиги муносабати билан йўналишдаги жадваллар сони 12 та этиб белгиланади. 8-сонли автобус йўналиши ёпилиши ҳисобига бўшаган 12 та Mercedes Benz русумли автобуслар «4-автобус саройи» МЧЖ томонидан 131-сонли йўналишда тасарруф этилади;

    62-сонли «Дўстлик 2-мавзеси—М.Юсуф кўчаси» автобус йўналишидаги ҳаракат таркиби 8 та SAZ LE-60 русумли ўрта сиғимли автобуслардан 10 таси MAN А22 русумли катта сиғимли автобусларга ўзгартирилади ҳамда йўналишда ҳаракатланадиган автобусларнинг сони 8 тадан 10 тага (+2 та) кўпайтирилади;

    47-сонли «Дўстлик 2-мавзеси—Гулобод кўчаси» автобус йўналишида ҳаракатланадиган автобусларнинг сони 8 тадан 12 тага (+4 та катта сиғимли автобусларга) оширилади;

    58-сонли «Дўстлик 2-мавзеси—Экскаватор заводи» автобус йўналишида ҳаракатланадиган автобусларнинг сони 16 тадан 18 тагача (+2 та катта сиғимли автобусларга) етказилади;

    40-сонли «Сергели 12-даҳаси—Тошкент вокзали» автобус йўналишида ҳаракатланадиган автобусларнинг сони 8 тадан 10 тага (+2 та катта сиғимли автобусларга) кўпайтирилади;

    48-сонли «Новатор ИЧБ—Ал-Хоразмий мавзеси» автобус йўналишидаги ҳаракат таркиби 4 та Isuzu русумли кичик сиғимли автобуслардан 8 та САЗ ЛЕ-60 русумли ўрта сиғимли автобусларга ўзгартирилади. Йўналишда ҳаракатланадиган автобуслар сонини 4 тадан 8 тага оширишга эришилади;

    48-сонли автобус йўналишидан бўшаган 4 та Isuzu русумли автобус белгиланган жадваллар сонини тўлдириш учун автобуслар сони етишмаётган 66-сонли «Сергели Спутник 17-даҳаси—Тошкент вокзали», 184-сонли «Бинокор қўрғони—Қипчоқ автошоҳбекати» автобус йўналишларига бириктирилади. 66-сонли йўналишга 2 та, 184-сонли йўналишга 2 та Isuzu русумли автобуслар бириктирилади. 40, 47, 48, 58, 62-сонли автобус йўналишларидаги автобуслар сонининг жами 14 тага кўпайтирилиши «Дўстлик 2-мавзеси—Жанубий вокзал» манзиллари оралиғида ҳаракати қисқараётган 131-сонли йўналишга муқобил йўналишларни шакллантириш имкониятини беради;

    135-сонли «Назарбек қўрғони—Тўқимачилик комбинати» автобус йўналишида ҳаракатланадиган автобусларнинг сони 7 тадан 10 тага (+3 та кичик сиғимли автобусларга) қўшилади;

    32-сонли «Эркин қўрғони—Гулобод кўчаси» автобус йўналишида ҳаракатланадиган автобусларнинг сони 8 тадан 10 тага (+2 та кичик сиғимли автобусларга) кўпайтирилади.

    Шунингдек, йўловчилар томонидан Сергели ва Янгиҳаёт туманлари ҳудудидан Чилонзор туманидаги бекатларгача етиб олиш учун жамоат транспортларида — метрополитенда (5-бекатдан—Чилонзор бекатигача)—15 дақиқа, автобусда (Дўстлик ва Сергели ярмарка бекатларидан)—35-50 дақиқани ташкил этиши мақсад қилинган.

    Қайд этилишича, аҳолининг метрополитен хизматидан фойдаланишга ўтиши натижасида уларнинг жамоат транспортларидаги қатнов вақтлари 70 фоизгача тежалади.

    Мавзуга доир: Тошкентнинг 3 та йўналишида тезюрар автобуслар хизмати йўлга қўйилиши кутилмоқда

    06.01.2021, 21:11   Изоҳ (0)   30552
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Ўзгидромет» 7 январь куни қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди

    06.01.2021, 20:22

    «Гумбурлаган овоздан уйимиз эшиклари ҳам қарсиллаб кетди». Қарши шаҳрида жойлашган хонадондаги портлаш ҳақида қўшнилар фикр билдирди

    06.01.2021, 19:25

    Наманганда ароқдан заҳарланиш оқибатида вафот этганлар сони 5 кишига етди

    06.01.2021, 18:58

    Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Clone Security хакерлар гуруҳининг АКТ ходими бошқарма бошлиғи томонидан калтаклангани тўғрисида тарқатган маълумотларини рад этди

    06.01.2021, 17:56

    Ўзбекистонда ғайриоддий табиат ҳодисаси кузатилмоқда

    06.01.2021, 17:34

    Жаҳон банки 2021 йилда Ўзбекистон иқтисодиёти 4,3 фоизга ўсишини прогноз қилди. Бу уч ой аввалги прогноздан 0,5 фоизга паст

    06.01.2021, 17:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сунъий интеллект таҳдид ёки молиявий рағбатдан кейин батафсилроқ жавоб бериши аниқланди

    Дунё | 7 август, 00:15

    Июнда Ўзбекистон дунё бўйича энг кўп олтин харид қилди

    Ўзбекистон | 6 август, 23:59

    Эфиопияда биринчи марта одам савдогарлари ўлим жазосига ҳукм қилинди

    Дунё | 6 август, 23:55

    Суперлига. 6 та гол киритилган баҳсда “Динамо” камбэк амалга ошириб, “Машъал”ни мағлуб этди

    Спорт | 6 август, 23:51

    Хитойда комадаги қиз университетга қабул қилинганлиги ҳақидаги хабарни эшитгач, ўзига келди 

    Дунё | 6 август, 23:41

    Зеленский Трамп билан тинчлик истиқболларини муҳокама қилди 

    Дунё | 6 август, 23:27

    Исроил бош вазири Ғазо секторидаги операция туфайли Бош штаб раҳбари билан келишмовчиликка борди

    Дунё | 6 август, 23:20

    Дунё бўйлаб пляжлар йўқолиб кетиш хавфи остида — FТ

    Дунё | 6 август, 23:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.