• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Гумбурлаган овоздан уйимиз эшиклари ҳам қарсиллаб кетди». Қарши шаҳрида жойлашган хонадондаги портлаш ҳақида қўшнилар фикр билдирди

    Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳридаги Отчопар маҳалласида жойлашган уйларнинг бирида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши оқибатида портлаш содир бўлиб, уй деворлари қулаб тушгани ва портлаш оқибатлари тасвирлаган фоторепортаж тақдим этилганди.

    Фото: «Дарё»

    «Дарё» мухбири воқеа жойида бўлиб, маҳалла аҳолиси билан суҳбатлашди.

    Зиёвуддин Зиёдуллаев.

    Зиёвуддин Зиёдуллаев.
    Фото: «Дарё»

    «Эрталаб соат саккизга яқин уйда ўтиргандим, қаттиқ гумбурлаган овоз эшитилди. Гумбурлаган овоз сабаб уйимиз эшиклари қарсиллаб, очилиб кетди. Мен иссиқда бирорта аристон портладими деб ўйладим. Кейин кўчага чиқдим. Портлаш бўлган томонга эътибор қаратмаган эканман. Кейин машиналар келгач синчиклаб қарадим ва воқеа жойини кўрдим», — дейди ушбу маҳаллада яшовчи Зиёвуддин Зиёдуллаев.

    Фото: «Дарё»

    Зиёвуддин Зиёдуллаевнинг айтишича, ушбу намунали уйларнинг аксариятида аҳоли истиқомат қилган.

    Соҳиб Ваитов.

    Соҳиб Ваитов.
    Фото: «Дарё»

    «‘Отчопар’ маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган хонадонларнинг бирида 6 январь куни соат тахминан 08:10 да газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши сабаб портлаш юз берди. Мазкур воқеа иситиш тизимидаги муаммо сабаб юзага келган деб тахмин қилинмоқда. Воқеа жойига етиб келган Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг қутқарув гуруҳи хонадондан икки нафар марҳумнинг жасадини олиб чиқди», — дейди вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Соҳиб Ваитов.

    «Дарё» мухбири билан суҳбатлашган қўшниларнинг маълумот беришича, гумбурлаган овоз эрталаб соат саккизда эшитилган.

    Аслан Туйғунов.

    Аслан Туйғунов.
    Фото: «Дарё»

    «Эрталаб соат саккизларда ухлаётгандик, гумбурлаган овоз эшитилди. Чопиб ташқарига чиқсак, чанг кўтарилган экан. Ёрдам қиламиз дегандик, кейин Фавқулодда вазиятлар бошқармасидан одамлар келишди ва қутқариш ишларини олиб боришди», — дейди қўшни хонадонда яшовчи Аслан Туйғунов.

    Маҳаллий аҳолининг маълумот беришича, 2017 йил фойдаланишга топширилган намунали уйларнинг аксариятида аҳоли истиқомат қилиб келади. Воқеа содир бўлган хонадон соҳиблари эса ҳали уйига кўчиб кирмаган бўлган.

    Авазбек Аҳадов.

    Авазбек Аҳадов.
    Фото: «Дарё»

    «Эрталаб ухлаб ётгандим, банг этган овоздан уйғониб кетдим. Туриб, соатга қарасам 08:07 дақиқа ўтган экан. Кейинроқ воқеа ҳақида эшитдим», — дейди воқеа содир бўлган хонадонга яқин уйларда яшовчи Авазбек Аҳадов.

    «Отчопар» МФЙ раиси Фармон Чоршанбиев ОАВ саволларига жавоб беришдан бош тортиб, воқеа жойидан қочиб кетди.

    ОАВга интервью бермай, воқеа жойидан кетиб қолаётган МФЙ раиси.

    ОАВга интервью бермай, воқеа жойидан кетиб қолаётган МФЙ раиси.
    Фото: «Дарё»

    Эслатиб ўтамиз, 6 январь, чоршанба куни соат 8:10 да содир бўлган портлаш оқибатида хонадон эгасининг 16 ёшли ўғли ва 14 ёшли жияни вафот этгани хабар берилганди. Ҳодиса жойига вилоят ФВБ, ИИБ, ССБ ва прокуратура органлари ходимлари етиб келиб, дастлабки терговолди суриштирув ишларини олиб борган.

    Мавзуга доир:

    • Қаршида газ портлаши оқибатида икки киши ҳалок бўлди, бинонинг бир қисми қулаб тушган
    • Фото: Қаршида икки боланинг ўлимига сабаб бўлган портлаш оқибатлари

    06.01.2021, 19:25   Изоҳ (0)   66962
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Наманганда ароқдан заҳарланиш оқибатида вафот этганлар сони 5 кишига етди

    06.01.2021, 18:58

    Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Clone Security хакерлар гуруҳининг АКТ ходими бошқарма бошлиғи томонидан калтаклангани тўғрисида тарқатган маълумотларини рад этди

    06.01.2021, 17:56

    Ўзбекистонда ғайриоддий табиат ҳодисаси кузатилмоқда

    06.01.2021, 17:34

    Жаҳон банки 2021 йилда Ўзбекистон иқтисодиёти 4,3 фоизга ўсишини прогноз қилди. Бу уч ой аввалги прогноздан 0,5 фоизга паст

    06.01.2021, 17:10

    «Таълим харажатлари ўзбек талабаларида стресс ва чорасизлик ҳиссини уйғотмоқда» — ЮНИСЕФ

    06.01.2021, 16:32

    Андижонда салкам 1,3 млрд сўмлик дори воситалари ва тиббий буюмларнинг ноқонуний сақланаётгани аниқланди

    06.01.2021, 16:09
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди



    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 



    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси

     

    Тавсия этамиз

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Трампнинг сабр косаси тўлмоқда” — АҚШ давлат котиби

    Дунё | 27 июл, 11:53

    Мўйноқдаги кондан ҳам газ сизиб чиқди (видео)

    Ўзбекистон | 27 июл, 11:38

    Ўзбекистоннинг айрим жойларида ҳафта бошида ёмғир ёғиши мумкин

    Ўзбекистон | 27 июл, 11:25

    Тошкентдаги 59 та объектда қурилиш ишлари бутунлай тўхтатилиб, электр таъминотидан узилди

    Ўзбекистон | 27 июл, 10:50

    Ички ишлардан пенсияга чиққанлар пул эвазига ҳуқуқбузарликлар профилактикасига жалб этилади

    Ўзбекистон | 27 июл, 10:05

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    Дунё | 27 июл, 09:25

    Тошкентда 100 МВт қувватли электр энергиясини сақлаш тизими қурилади

    Ўзбекистон | 27 июл, 08:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.