Йиллар ҳар қандай одамнинг ташқи қиёфасини ўзгартиради. Айниқса, инсон машҳурликка эришгач ташқи кўринишига жиддий эътибор бера бошлайди. Қўли гул стилист ва пластик жарроҳлар ушалмасдек кўринган қиёфаларни ҳам яратишга кўмаклашади.

Нилуфар Усмонова

Коллаж: «Дарё»

15 йил аввал илк мустақил қўшиғи ва клипини мухлисларга тақдим этган хонанданинг ташқи кўриниши анча ўзгарди. Бу унинг бурни, кўз тузилиши ва қошларида яққол сезилади.

Зоҳиршоҳ ва Шоҳжаҳон Жўраевлар

Коллаж: «Дарё»

Хонанда саҳнадаги имижи учун жингалак сочларидан воз кечган.

Зиёда

Коллаж: «Дарё»

Илк бор Украин қўшиқчиси Руслананинг «Wild dances» қўшиғини ўзбекча талқинда («Севмаганман») куйлаб чиққан Зиёданинг ташқи кўриниши ҳам анча ўзгарган. Ўтган 16 йил уни янада гўзаллаштирган дейиш мумкин.

Шароф Муқимов

Коллаж: «Дарё»

Асли актёр бўлган Шароф Муқимов ижодини 2003 йилда «Балоғат бекати» видеофильмида суратга тушишдан бошлаган. Жингалак сочлари билан томошабинлар эътиборини тортган ижодкорнинг сочлари аслида бу кўринишда бўлмаган.

Феруза Жуманиёзова

Коллаж: «Дарё»

Хонанданинг қомати билан боғлиқ жиддий ўзгаришни ҳисобга олмаганда, деярли юзи ва соч имижи ўзгармаган. У тўлишишини биринчи ҳомиласининг нобуд бўлишидан сўнг олган гармонлари ва руҳий тушкунлиги билан боғлайди.

Райҳон

Коллаж: «Дарё»

Тим қора ва жингалак сочли Райҳоннинг аввалги кўринишидан асар ҳам қолмаган. Мухлислар фикрича, у сочидан ташқари, қош шакли ва лабларини ҳам ўзгартирган.

Манзура

Коллаж: «Дарё»

Хонанданинг ташқи кўриниши мўъжизавий тарзда ўзгарган. Унинг сочи, кўз қовоқлари, бурни ва лабларининг ўзгарганлиги янги имижнинг яралишига сабаб бўлган.

Муниса Ризаева

Коллаж: «Дарё»

Хонанда бурун шаклини ўзгартиргани ва бугунги кўринишидан кўнгли тўлишини кўпгина интервьюларида айтиб ўтган. Мухлислари эса ёноқлари ва лаби иширилганини ҳам тахмин қилишади. Шу билан бирга, қоматида ҳам ўз ишининг устаси бўлган мутахассисларнинг хизматлари сезилади.

Асал Шодиева

Коллаж: «Дарё»

Ёдингизда бўлса, 2008 йилда кино оламига кириб келган актриса юзидаги ҳоли билан бошқалардан ажралиб турарди. Аммо кейинги пайтларда у аввалгидек ҳолига алоҳида урғу бермаяпти.

Улуғбек Раҳматуллаев

Коллаж: «Дарё»

Хонанданинг ташқи қиёфаси ҳам бирмунча ўзгарган. У жингалак сочларидан воз кечган. Қоматининг бироз тўлишиши эса  уни янада кўркам кўрсатади.

Зарина Низомиддинова

Коллаж: «Дарё»

16 ёшида актрисалик фаолиятини бошлаган Зарина Низомиддинованинг ҳам ташқи кўриниши анча ўзгарган. Бу ўзгаришлар қошларининг қалинлашиши, лабларининг катталашиши ва қомат ўзгаришларида яққол сезилади.

Дилноза Кубаева

Коллаж: «Дарё»

2005 йилда «Тақдир чархпалаги» фильмидаги роли билан кино оламига кириб келган актрисанинг ташқи қиёфасида сунъий ўзгаришлар сезилмайди. Албатта, кўз ости ажинлари ва қоматнинг бироз тўлишишини инобатга олмаганда.

Шаҳзода Муҳаммедова

Коллаж: «Дарё»

19 ёшида «Тундан тонггача» фильмидаги роли орқали мухлислар назарига тушган актриса Шаҳзода Муҳаммедованинг ташқи кўриниши у қадар ўзгармаган. Фақатгина у ингичка камон қошларидан воз кечган, холос. Соч ранги борасида эса ранг-барангликни ёқтиради.

Гулсанам Мамазоитова

Коллаж: «Дарё»

Хонандага йиллар акс таъсир этаётганга ўхшайди. Боиси у аввалгидан анча гўзаллашган.

Шоҳруҳхон

Коллаж: «Дарё»

Уни «имижига содиқ ижодкор» дея таърифлаш мумкин. У 2006 йилдан буён соқоли ва соч турмагини ўзгартирмайди.

Шаҳзода Матчонова

Коллаж: «Дарё»

Табиийликни хуш кўрувчи актриса сунъий гўзалликка қарши. Шу боис унинг қиёфасида катта ўзгаришлар сезилмайди.

Лола

Коллаж: «Дарё»

Хонанда Лола йиллар давомида деярли ўзгармаган. Бироз вазн ташлаган, холос.

Шаҳзода

Коллаж: «Дарё»

Шаҳзода интервьюларда пластик жарроҳликка қарши ҳамда табиий гўзаллик тарафдори эканлигини айтиб келади.