Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Зарина Низомиддинова фолловерларига янги сурат билан кўриниш берди.

Хонанда Шароф Муқимов отасини уйлантирганини маълум қилди.

Фото: Instagram

Комик актриса Ҳалима Ибрагимова маданият вазирлигига ишга кираётгани ҳақида сўзлаб берди.

Актриса Ситора Алимжонова 2020 йил унинг ҳаётидаги энг бахтли йиллардан бири бўлганини ёзиб қолдирди.

Афсонавий Зокировлар сулоласи вакиллари: Ўзбекистон халқ артистлари Гавҳар ва Фарруҳ Зокировлар, актёр Жавоҳир Зокиров, Оҳиста Зокирова.

Хонанда Манзура фолловерлари учун Дубайдаги гуллар боғидан репортаж тайёрлади.

Озода Нурсаидова «Алдама мени» кўрсатуви бошловчиси билан уришиб кетгани акс этган видео тарқалди. Бошловчи хонандадан 15 йил «запрет»да юришига қайси хонанда сабаб бўлгани ҳақида сўраган.

Муниса Ризаева синглиси ва дугонаси билан ҳордиқ чиқариш учун Дубайга учиб кетди.

Хонанда Қиличбек Мадалиев ҳам айни пайтда Дубайда дам олмоқда.

Лола Аҳмедова устозини йўқлади.

Актриса ва дизайнер Шаҳзода Муҳаммедова ҳам турмуш ўртоғи ва қизалоғи билан Дубайга йўл олди.

Актриса ва модель Азиза Халилова эса Мальдив оролларидаги таътили акс этган видеолар билан бўлишмоқда.

Хонанда Шаҳзода фолловерларига Дубайдаги хусусий ҳайвонот боғига боргани ҳақида сўзлаб берди.

Зоҳиршоҳ Жўраев отаси Шерали Жўраев билан Истанбулда сайр қилаётгани акс этган видео билан бўлишди.