• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12705.79
    • RUB159.2
    • EUR14704.41
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    2021 йилда тақдим этилиши кутилаётган Болливуд фильмлари (фото)

    Ўтган 6 ой мобайнида ҳар қандай соҳада кутилмаган инқирозлар юзага келди. Дунёдаги мавжуд вазият туфайли кўплаб лойиҳалар тўхтатилди. Шунингдек, кино оламида ҳам фильмларнинг сўнгги босқичида продюсерлар платформаларда уларни сотишига тўғри келди. Лекин шунда ҳам ўз маҳсулотларини кинотеатрларда тақдим этишга тайёр бўлганлар бор. Бу борада Болливуд ҳам изланишда давом этмоқда. Режиссёрлар фильмларнинг 2021 йилда намойиш этилиши яна томошабинларни кинотеатрларга қайтаришига умид боғламоқда.

    «Соат 12:00»

    Фото: YouTube

    Фото: YouTube

    «Соат 12:00» фильми тақдимоти 2021 йил 8 январь куни бўлиб ўтиши режалаштирилган. Фильмда Митхун Чакраборти, Дивя Жагдейл, Ашиш Видярти, Далип Тахил, Флора Шайни ва Кришна Гаутамлар иштирок этган. Режиссёр Рам Гопалнинг даҳшатли фильми дастлаб «Геҳер» деб номланган ва кейинчалик «Соат 12:00» га ўзгартирилган.

    «Сардар Удхам Сингх»

    Фото: «Bollywoodtime.ru»

    Фото: «Bollywoodtime.ru»

    Ушбу фильм тақдимоти 2021 йил 15 январь кунига мўлжалланган бўлиб, ролларда Вики Каушал ва Банита Сандхуларни кўриш мумкин. Озодлик учун курашувчи Удхам Сингх ҳақидаги ушбу картинани режиссёр Шужит Саркар 2019 йил 4 мартда расман эълон қилган ва уни ўзининг орзу қилган лойиҳаси деб атаган эди.

    «Баччан Пандей»

    Фото: «Bollywoodtime.ru»

    Фото: «Bollywoodtime.ru»

    Мазкур фильм 2021 йил 22 январда намойиш этилиши кутилмоқда. Унда машҳур актёрлардан Акшай Кумар, Крити Сеноно ва Жаклин Фернандесни кўриш мумкин. Фильм аслида 2020 йил 25 декабрда намойиш этилиши керак бўлган, аммо маълум сабабларга кўра қолдирилган. Шунингдек, дунё бўйлаб юз бераётган вазият туфайли ҳеч бир фильм ўз вақтида намойиш этилмади.

    «Суряванши»

    Фото: Pinterest

    Фото: Pinterest

    Премьераси кутилаётган навбатдаги фильм 2021 йилнинг 26 январида намойиш этилади. Фильмни суратга олиш ишлари 2019 йил май ойида бошланган ва шу йилнинг ноябрь ойида тугаган. Тақдимот эса 2020 йилнинг 24 март куни бўлиб ўтиши керак эди, аммо кинотеатрларнинг оммавий тарзда ёпилиши туфайли қолдирилди. Режиссёр фильмни рақамли платформада сотишни мақсадга мувофиқ деб билмади ва ҳамон уни кинотеатрда тақдим этилишига умид боғламоқда.

    «Баракалла, Митху!»

    Фото: «Bollywoodtime.ru»

    Фото: «Bollywoodtime.ru»

    Ҳиндистон крикет терма жамоаси сардори – Митали Раж ҳақидаги биографик фильм. «Мен сабабли ушбу фильм дунёга келганидан хурсандман. Унда ушбу қийин спорт туридаги аёлларнинг кураши ҳақида ҳикоя қилинади. Айниқса, бу ўтган асрнинг 90 йилларида жуда қийин бўлган. Ҳозир замон ўзгарди. Кўпгина ёш қизларда ҳам спорт билан шуғулланиш имкони ва истаги бор», − дейди Митали. Фильм намойиши 2021 йилнинг 5 февралига режалаштирилган.

    «Банти ва Бабли-2»

    Фото: «Bollywoodtime.ru»

    Фото: «Bollywoodtime.ru»

    Воқеалар ривожи «Банти ва Бабли» (2005) фильмининг давоми сифатида ривожланади. Ижодкорлар фильмни рақамли платформада чиқариш ғоясини рад этди ва карантин чекловлари юмшатилишини кутмоқда.

    «83»

    Фото: «Bollywoodtime.ru»

    Фото: «Bollywoodtime.ru»

    Мазкур фильм 2021 йилнинг март ойида намойиш этилиши кутилмоқда. Ролларда Ранвир Сингх, Дипика Падуконе, Тахир Раж Бхасин, Сакиб Салим каби актёрлар иштирок этган. Фильмда Ҳиндистон крикет терма жамоаси сардори Капил Деваннинг ҳаёти ва унинг жамоасининг 1983 йилги Жаҳон чемпионатидаги афсонавий ғалабаси акс этган. 2020 йилнинг 10 апрелига намойиши режалаштирилган фильм кейинчалик ноябрь ойига қолдирилган эди. Эндиликда фильмни баҳордан томоша қилиш мумкин.

    «Bell Bottom»

    Фото: Pinterest

    Фото: Pinterest

    Ушбу лойиҳа ўтган асрнинг 80 йилларида юз берган воқеалар асосида суратга олинган. Суратга олиш ишлари 2020 йилнинг 30 сентябрида якунланган бўлиб, унинг намойиши 2021 йилнинг 2 апрелида намойиш этилиши керак.

    «Ҳақиқат ҳамиша ғолиб чиқади-2»

    Фото: «Bollywoodtime.ru»

    Фото: «Bollywoodtime.ru»

    Муваффақият қозонган «Ҳақиқат ҳамиша ғолиб чиқади» фильмининг давоми 2021 йил 12 майда кинотеатрларда намойиш этилиши кутилмоқда. Фильмда Жон Абрахам ва Дивя Хосла Кумар иштирок этган. Картина адолатсизлик ҳамда мансабни суиистеъмол қилиш ҳақида ҳикоя қилади. Фильмни суратга олиш ишлари ҳозирча якунланмаган.

    «14 Пере»

    Фото: Pinterest

    Фото: Pinterest

    Режиссёр фильм ҳақида шундай дейди: «‘14 Пере’ оилавий фильм бўлиб, жуда кўп қизиқарли воқеа ва саргузаштларни ўз ичига олган. Шунингдек, кутилмаган ҳодисаларга бой. Актёрлар билан ишлаш жуда ажойиб бўлди». картина тақдимоти 2021 йилнинг 9 июль кунига режалаштирилган.

    «Севиш ҳуқуқи-2»

    Фото: «Bollywoodtime.ru»

    Фото: «Bollywoodtime.ru»

    2021 йилнинг 16 июлида тақдим этилиши кутилаётган фильмда Тайгер Шрофф, Крити Сенон, Ракеш Крушна Жоши иштирок этган.

    «Маидаан»

    Фото: «Bollywoodtime.ru»

    Фото: «Bollywoodtime.ru»

    Актёрлардан Ажай Девган, Приямани ва Гажраж Рао иштирок этган «Маидаан» фильми 2021 йилнинг 15 октябрида намойиш этилиши режалаштирилмоқда. Фильм ҳинд футболининг 1952-1962 йиллардаги олтин даври ҳақида ҳикоя қилади. У ҳинд, тамил, телугу ва малаялам тилларида намойиш этилади. Фильм намойиши аслида 2020 йил 11 декабрига режалаштирилган эди, аммо пандемия сабабли унинг тақдимоти 1 йилга кечикди.

    «Ракшабандхан»

    Фото: Social News

    Фото: Social News

    Фильмда бош ролни ижро этган актёр Акшай ушбу картина ҳақида синглиси Алкага шундай дейди: «Инсон қалбига шу қадар тез ва чуқур таъсир қиладиган воқеа. Бу менинг карьерамдаги энг тез имзолаган фильм шартномаси ҳисобланади. Мазкур картина ака ва сингил ўртасидаги ришта ҳақида ҳикоя қилади». Фильм намойиши 2021 йил 5 ноябрь куни бўлиб ўтади.

    «Лал Сингх Чаддха»

    Фото: «Bollywoodtime.ru»

    Фото: «Bollywoodtime.ru»

    «Форрест Гамп» фильмининг ремейки сифатида ушбу фильм  Ҳиндистоннинг 100 дан ортиқ жойларида суратга олинган. Асосий суратга олиш майдончаси Чандигархда бўлиб, пандемия сабабли у ҳам тўхтатилган эди. 2020 йилнинг сентябрь ойидан эса Дехлида қайта тикланди. Энди томошабинлар мазкур фильмни яна бир йил кутишига тўғри келади.

    «Жерси»

    Фото: «Bollywoodtime.ru»

    Фото: «Bollywoodtime.ru»

    Мазкур фильмда бош қаҳрамонни Шахид Капур ижро этади ва унинг намойиши 2021 йил бўлиб ўтиши кутилмоқда. Картинани суратга олиш ишлари 2020 йилнинг декабрь ойида якунланган бўлиб, ҳозирда унинг устида монтаж ишлари олиб борилмоқда.

    Бундан ташқари, Болливудда фильмлар суратга олиш жараёни бир зумга ҳам тўхтагани йўқ. Шунингдек, 2021 йил учун яна бир қанча фильмлар премьераси режалаштирилмоқда, аммо аниқ санаси ҳозирча маълум эмас.

    Мавзуга доир:

    • Болливуд юлдузларининг бор-будидан айрилишига сабаб бўлган фильмлар
    • Фото: Болливуд юлдузларининг энг кўп пул сарфланган тўйлари
    • Ишониш қийин, аммо факт: Қўшиқ ва рақсларсиз суратга олинган Болливуд фильмлари (фото)

    04.01.2021, 21:59   Изоҳ (0)   31916
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Одам-амфибия» фильмидаги роли билан машҳурликка эришган Владимир Коренев коронавирусдан вафот этди

    04.01.2021, 14:52

    «Хотира кундалиги», «Фаришталар шаҳри» ҳамда қалбларни ларзага келтиришга қодир бошқа фильмлар (фото)

    04.01.2021, 11:26

    Мерил Стрип, Мила Кунис ва ёвуз жодугарлар ролини ижро этган бошқа актрисалар (фото)

    04.01.2021, 10:32

    2020 йилнинг энг ёмон фильмлари рейтинги эълон қилинди

    01.01.2021, 19:58

    Таътил вақтида болалар билан томоша қилиш тавсия этиладиган энг яхши Янги йил мавзусидаги фильмлар

    01.01.2021, 11:55

    «Уйда ёлғиз-2» фильмида кабутарлар билан роль ижро этган актриса ёлғизликдан шикоят қилди: унинг байрамни биргаликда нишонлайдиган яқинлари йўқ

    30.12.2020, 11:57
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали

     

    Тавсия этамиз

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Мисрдан гепатит C га қарши дори воситалари учинчи партияси Ўзбекистонга етиб келди

    Ўзбекистон | 15 июн, 12:52

    “Ливерпуль” икки ҳужумчисини 105 млн еврога пулламоқчи

    Спорт | 15 июн, 12:37

    Паркентда 3 нафар бола сувга чўкиб вафот этди

    Ўзбекистон | 15 июн, 11:48

    Қозоғистонда ҳам илк АЭСни “Росатом” қуради

    Дунё | 15 июн, 11:38

    Марказий Осиё давлати ҳам бор: Трамп 36 мамлакат фуқароларига АҚШга киришни чекламоқчи

    Дунё | 15 июн, 10:46

    Маҳмуд Мурoдов Октагон 72 турнирида вақтинчалик чемпионлик камарини қўлга киритди (видео)

    Спорт | 15 июн, 10:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.