Биткоин курси 32 минг долларлик чегарадан ўтиб, ўзининг тарихий максимумини янгилади. Бу ҳақда CoinDesk маълумотларига таяниб, Meduza хабар берди.
2 январь кунги савдо сессияси давомида биткоин қиймати 32 700 долларни ташкил этмоқда.
Декабрь ўрталарида биткоин нархи 5 минг долларга ошган эди. 16 декабрь куни криптовалюта қиймани биринчи бор бир суткада 12 фоизга қимматлашиб, 20 минглик чегарадан ўтиб кетган. 21 декабрь куни биткоин курси 24 минг доллардан ошган, кейинги бир неча кун давомида эса 24,6 минг долларлик оралиқда сақланган. 26 декабрь куни эса биткоин нархи биринчи бор 25 минг доллардан ошиб кетганди.
Эслатиб ўтамиз, биткоин 2017 йилда криптовалюталарга қизиқишнинг ошиши фонида бир йилда 20 баравар қимматлади, шундан кейин унинг курси тезлик билан пасайишни бошлаган. 2018 йилнинг июнь ойида биткоин нархи 6 минг доллардан қимматроқ бўлган, 2019 йилнинг бошида эса унинг нархи 3,5 минг долларгача пасайган. Шундан сўнг биткоин нархи яна ошишни бошлаган.
Изоҳ (0)