• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    «Муҳташам юз йил» сериалидаги Султон Сулаймон қароргоҳи, Туркиядаги энг оммабоп иккинчи музей Тўпқопи саройи (фото)

    «Шаби арус» тадбирларида иштирок этиш учун ўзбекистонлик журналистлардан иборат гуруҳ Туркиянинг Коня ва Истанбул шаҳарларида бўлгани ҳақида хабар берилганди. Туркия Маданият ва туризм вазирлиги томонидан уюштирилган сафар давомида оммавий ахборот воситалари вакиллари «Муҳташам юз йил» сериалининг асосий қаҳрамони Султон Сулаймон қароргоҳи бўлмиш «Тўпқопи саройи»да ҳам бўлиб, у ердаги машҳур ҳовлиларни кўздан кечирди.

    Тўпқопи саройи Истанбулдаги ўзига хос меъморчилик ечимига эга 5 асрдан зиёд умрга эга иншоот саналади. Тарихий мажмуа Босфор бўғози ва Мармар денгизи қўшилган нуқтада жойлашган. Усмонлилар даврининг қачонлардир машҳур қароргоҳи саналган муҳташам сарой бугунги кунда мегаполиснинг энг оммабоп қадамжоларидандир. Унинг умумий майдони 700 минг квадрат метрни ташкил этиб, 4 та ҳовлидан иборат. Ҳовлиларнинг ҳар бирида бир-биридан фарқланувчи обидалар бор. Кенг миқиёсдаги муҳандислик ечимлари туфайли ҳам уни Истанбул ичидаги алоҳида шаҳар, деб аташади.

    Тўпқопи саройи макети.

    Тўпқопи саройи макети.
    Фото: «Дарё»/Мадина Нурман

    Қаср залларида 65 мингдан зиёд экспонатлар тақдим этилган бўлиб, улар сарой коллекциясининг атиги ўндан биридир. Музейнинг ички қисмларида эса бежирим мозаикалар, нақшлар, мармар ва тилла элементлар билан безатилган.

    Тўпқопи 1463 йилда Султон Маҳмуд Фотиҳ томонидан бир пайтлар византиялик императорлик қасри қурилган Саройбурну ҳудудида қад ростлай бошлаган. Аввалига сарой султонлар томонидан расмий мажлислар ҳамда хорижий меҳмонларни қабул қилиш учун фойдаланилган. Аёллар ва болалар ўша пайтда бу ерда яшамаган. Аммо XVI асрда Султон Сулаймон I даврида катта ўзгаришларга учради. У ўзига яқинроқ яшашни истаган рафиқаси Роксалананинг (Хуррам) илтимосига кўра ҳарамни сарой ичига кўчирган.

    XIX асрнинг ўртасигача бино Усмонлу ҳукмдорлар келиб кетувчи жой бўлган. 1842 йилда эса Султон Абдулмажид I Европанинг машҳур қасрлар билан беллаша оладиган барокко усулидаги янги қаср қуришни буюради. Янги қароргоҳ Долмабахче, деб номланиб, 1853 йилда битирилгач, Тўпқопи ўзининг аввалги аҳамиятини йўқотиб борган.

    Усмонлилар империяси қулагач, Туркия президенти Мустафо Камол Отатурк 1924 йилда унга музей мақомини беради. Бугунги кунда ушбу масканни йилига 2 миллион одам зиёрат қилади. Мазкур кўрсаткич билан у Коня шаҳридаги Мавлоно музейидан кейин Туркиядаги иккинчи энг оммабоп музей ҳисобланади.

    Биринчи ҳовли

    Яничар ҳовлиси 4 та ҳовли ичида энг йириги. Бир пайтлар қароргоҳдан турк султонлари Аё Софияга жума намозига чиққан император дарвозаси энг маҳшур қисмидир. Дарвоза эшиклари тўлиқ мармардан, фасад қисмини эса араб тилидаги тилла ёзувлар безаб туради.

    Тўпқопи саройининг кириш қисми, Яничар ҳовлисига олиб борувчи император дарвозаси.

    Тўпқопи саройининг кириш қисми, Яничар ҳовлисига олиб борувчи император дарвозаси.
    Фото: «Дарё»/Мадина Нурман

    Тўпқопи саройининг кириш қисми, Яничар ҳовлисига олиб борувчи император дарвозаси.

    Тўпқопи саройининг кириш қисми, Яничар ҳовлисига олиб борувчи император дарвозаси.
    Фото: «Дарё»/Мадина Нурман

    Аё Ирина черкови.

    Аё Ирина черкови.
    Фото: «Дарё»/Мадина Нурман

    532 йилда қурилган Аё Ирина черкови эса бугунги кунгача сақланиб қолган. Усмонлилар Константинополни эгаллагач уни бузмасдан қурол-яроғ сақлашга омбор қилишган. Юз йил ичида черков археологик, императорлик ва ҳарбий музей мақомида бўлди, аммо якунда ундан барча экспонатлар олиб чиқилди ва айни вақтда концерт майдончаси сифатида фойдаланилмоқда.

    Фото: «Дарё»/Мадина Нурман

    Ижтимоий масофа сақлашга даъват этувчи табло.

    Ижтимоий масофа сақлашга даъват этувчи табло.
    Фото: «Дарё»/Мадина Нурман

    Фото: «Дарё»/Мадина Нурман

    Иккинчи ҳовли.

    Иккинчи ҳовли классик Усмонлилар услубидаги кутиб олиш дарвозаси билан ажралиб туради. У арк ва 2 та европача услубдаги минорага эга. Ушбу дарвоза марказга олиб борувчи саналиб, бугунги кунда сайёҳлар учун асосий кириш қисмидир. Бу ерда Кенгаш биноси, Адлия минораси, девон, XIX аср ўртасигача ишлаган Ташқи ғазна, сарой а’ёнлари бинолари, султон отхонаси, ҳаммом ва масжид жой олган. Сарой ошхоналари эса нафақат султон, балки 10 та сексияда ҳарам хонимлари, мансабдорлар учун ҳам таом тайёрлаган.

    Фото: «Дарё»/Мадина Нурман

    Фото: «Дарё»/Мадина Нурман

    Фото: «Дарё»/Мадина Нурман

    Фото: «Дарё»/Мадина Нурман

    Фото: «Дарё»/Мадина Нурман

    Фото: «Дарё»/Мадина Нурман

    Фото: «Дарё»/Мадина Нурман

    Фото: «Дарё»/Мадина Нурман

    Фото: «Дарё»/Мадина Нурман

    Фото: «Дарё»/Мадина Нурман

    Фото: «Дарё»/Мадина Нурман

    Фото: «Дарё»/Мадина Нурман

    Фото: «Дарё»/Мадина Нурман

    Фото: «Дарё»/Мадина Нурман

    Фото: «Дарё»/Мадина Нурман

    Фото: «Дарё»/Мадина Нурман

    Фото: «Дарё»/Мадина Нурман

    Фото: «Дарё»/Мадина Нурман

    Фото: «Дарё»/Мадина Нурман

    Фото: «Дарё»/Мадина Нурман

    Фото: «Дарё»/Мадина Нурман

    Айнан шу ҳовлида султон ҳарами жой олган бўлиб, айни дамда бу ер музейга айлантирилган. Ҳарам бир пайтлар 4 қисмдан таркиб топиб: биринчиси ҳарам оғаси, иккинчиси ҳарам хонимлари, учинчиси султон онаси, тўртинчиси эса турк ҳукмдорига тегишли бўлган. Бу ерда умумий 300 та хона, 2 та масжид ҳамда аёллар касалхонаси бор. Аксарият хоналар кичик ва интерьер жиҳатдан содда, аммо саройдаги Хуррам султон хонаси аксинча жуда йирик ва машҳур.

    Учинчи ҳовли

    Бу ерда барокко усулидаги, ёғоч қубба билан безатилган, 4 та мармар устунга эга бахт дарвозаси бор. Айни қисмдан саройнинг энг ичкари жойлари, яъни султонларнинг ётоқхонасига йўл очилади. Ушбу масканга султондан бошқа ҳеч ким киритилмаган, дарвоза соқчилар томонидан қўриқланиб, кимдир рухсатсиз кирмоқчи бўлса давлатга хиёнатда айбланган. Тахт турган залга кириш қисми 2 та бўлиб, биридан фақат ва фақат султон, иккинчисидан қолганлар кирган. Бинонинг безаклари гуллар, тошлар, мармар устунлар ва олтин қопламали панжаралар шаклида турли нақшларни ўз ичига олади. Учинчи ҳовлининг марказида кутубхона жой олган, у сарой мактаби ўқувчиларига мўлжалланган. Бу ерда фавворалар, яшил миниатюрали боғлар, қуббали том, аркли тешиклар, мармар устунлар бор. Хазинахона, султоннинг барча заргарлик буюмлари сақланишига масъул хазиналар палатаси ва ҳукмдорларнинг шахсий ҳовлиси бўлган сирли павилион айнан мазкур ҳудудда жойлашган. Энг йирик сарой масжиди Оғаларга эса султон ва унинг яқин хизматчилари ибодатга келган.

    Фото: «Дарё»/Мадина Нурман

    Фото: «Дарё»/Мадина Нурман

    Фото: «Дарё»/Мадина Нурман

    Фото: «Дарё»/Мадина Нурман

    Фото: «Дарё»/Мадина Нурман

    Фото: «Дарё»/Мадина Нурман

    Фото: «Дарё»/Мадина Нурман

    Фото: «Дарё»/Мадина Нурман

    Фото: «Дарё»/Мадина Нурман

    Фото: «Дарё»/Мадина Нурман

    Фото: «Дарё»/Мадина Нурман

    Тўртинчи ҳовли

    Ушбу ҳовлидан туриб Истанбулнинг ажоб манзараси, саройнинг гўзал боғлари, гул, мева ва узумзорларни томоша қилиш мумкин бўлган. Султонлар бу ерда ёлғиз қолиб ўйлашни хуш кўрган. Мармар терассада эса Босфор бўғози ва Мармар денгизи, Олтин шох қирғоқларини кўриш имкониятига эгасиз. Ереван ва Бағдод павильонлари, Колонна зали, кесиш павильони ва Сўфий масжидлари яхши ҳолатда сақланган.

    Фото: «Дарё»/Мадина Нурман

    Фото: «Дарё»/Мадина Нурман

    Фото: «Дарё»/Мадина Нурман

    Фото: «Дарё»/Мадина Нурман

    Фото: «Дарё»/Мадина Нурман

    Фото: «Дарё»/Мадина Нурман

    Фото: «Дарё»/Мадина Нурман

    Мавзуга доир:

    • Туркиянинг Коня шаҳрида «Шаби арус» маросими доирасида само рақси кечаси бўлиб ўтди (фото)
    • Фото: Жалолиддин Румий қабри жойлашган машҳур Мавлоно мақбараси
    • Ташриф буюрувчиларни бир неча асрга ортга қайтарувчи Коня панорама музейи ва маданият маркази—суратларда
    • Фото: Туркиядаги Алоуддин тепалиги ва унинг атрофидаги бир неча асрлик қадамжолар
    • Румий ва Табризий учрашган жой, масжид ҳамда дунёда ошпазларга атаб қурилган илк мақбара (фото)
    • Фото: Истанбулнинг машҳур Бейўғли туманидаги қадамжоларга назар
     

    02.01.2021, 08:33   Изоҳ (0)   67787
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    2020 йилда вафот этган маданият ва санъат соҳаси вакиллари (фото)

    31.12.2020, 10:54

    Афсуски, кейинги пайтларда айрим обидаларимизга зарар етказиш ҳолатлари учрамоқда — Шавкат Мирзиёев

    29.12.2020, 13:24

    Тошкентда янги Миллий академик драма театри қурилади, Тошкент халқаро кинофестивали қайта тикланади — Шавкат Мирзиёев

    29.12.2020, 13:22

    «Қорним оч ҳолда концерт берардим». Ҳамдам Собиров ҳамма «юлдуз»лар ҳам бой эмаслиги ҳақида гапирди (видео)

    26.12.2020, 13:41

    Жаҳонгир Отажонов Туркия президенти унга ўғлининг омонат гапини етказганини маълум қилди

    25.12.2020, 16:37

    Фото: Истанбулнинг машҳур Бейўғли туманидаги қадамжоларга назар

    24.12.2020, 21:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Uzbekistan Airports боди-камералар хариди юзасидан тендер натижалари бекор қилинганига изоҳ берди

    Ўзбекистон | 24 август, 08:59

    Ўзбекистонга бензин неча пулдан импорт қилинади?

    Ўзбекистон | 24 август, 08:22

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.