Навоий шаҳри марказидаги вилоятнинг ёниб кетган бош арчаси ўрнига янгиси ўрнатилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
27 декабрь куни 19:00 атрофида Навоий шаҳри марказидаги вилоятнинг бош арчасида ёнғин келиб чиққанди. Ҳодиса жойидан видео ва фотолар ижтимоий тармоқларда эълон қилинган.
Мутахассисларнинг дастлабки ўрганиш натижаларига кўра, ёнғин арчага ўрнатилган электр кабелларининг ёмғир ёққан вақтда намиқиб, қисқа туташув келтириб чиқариши оқибатида юзага келган бўлиши мумкин.
28 декабрь куни унинг ўрнида янги арчани ўрнатиш ишлари бошланган. «Янги йилни барчамиз тириклик рамзи бўлган ям-яшил арча атрофида ўтказамиз», — дейилади ҳокимлик хабарида.
Эслатиб ўтамиз, 23 декабрь куни Фарғона шаҳридаги Марказий деҳқон бозори олдига ўрнатилган байрам арчаси уни безаб турган чироқлардаги қисқа туташув натижасида тўлиқ ёниб кетгани ҳақида хабар берилган эди. 26 декабрь куни эса Термиздаги Сурхондарёнинг бош арчаси ағдарилгани маълум бўлганди.
Изоҳ (0)