Ижтимоий тармоқларда ички ишлар органи ходимининг маст аҳволда жамоат тартибини бузаётганлиги тасвирланган видео тарқалди. ИИВ ахборот хизматининг маълум қилишича, ушбу ходим ишдан бўшатилди.
Видеода ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси ходими А.А. хизмат кийимида маст ҳолда жамоат тартиби ҳамда ИИВнинг меъёрий буйруқ талабларини қўпол равишда бузгани тасвирланган.
«Ички ишлар органи ходимининг шаънига путур етказувчи хатти-ҳаракатлар содир этгани, ходимларга нисбатан фуқаролар томонидан салбий фикрлар уйғонишига сабабчи бўлгани учун ички ишлар органларидан бўшатилди», — дейилади хабарда.
Аввалроқ Оҳангаронда тўхтатилган ҳайдовчига «масхарабозлик қилган» ЙПХ ходими лавозимидан озод қилингани, Навоийда ҳайдовчининг соқол қўйганига эътироз билдирган ЙПХ ходими устидан хизмат текшируви бошлангани, шунингдек, Сирдарёда ҳайдовчининг телефонини олиб қўйган ЙПХ ходими лавозимидан озод этилгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)