• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Биз Ўзбекистонда машина сотиб оладиган 300 минг одамни ўйлаб, мамлакат иқтисодиётини хавфга қўя олмаймиз». Алишер Қодиров UzAuto Motors атрофидаги танқидларга муносабат билдирди

    Монополияга қарши курашиш қўмитасининг UzAuto Motors иши бўйича апелляцияси қаноатлантирилмагани тўғрисида хабар берилганди. «Миллий тикланиш» партияси раиси Алишер Қодиров қўмита ушбу масалада партия депутатлари олдида ҳисоб бериши мумкинлигини билдирган. Шундан сўнг «Миллий тикланиш» партиясидан Олий Мажлисга сайланган Акмал Саидов партия раҳбари Алишер Қодировни популистликда айблаган эди. 22 декабрь куни Миллий матбуот маркази биносида «Миллий тикланиш» партиясининг бир йиллик фаолияти ҳисоботига бағишлаб ўтказилган матбуот анжуманида депутат Алишер Қодиров UzAuto Motors АЖ атрофидаги танқидларга муносабат билдирди, деб хабар беради «Kun.uz».

    Фото: «Миллий тикланиш» партияси

    Фото: «Миллий тикланиш» партияси

    Алишер Қодировнинг сўзларига кўра, Ўзбекистондаги автомобиль саноати 1994 йилларда аҳолини иш билан таъминлаш қийин бўлган шароитда, одамларнинг даромад манбаси йўқ пайтда, Асакада автомобиль ишлаб чиқариш заводи қурилиши билан бошланган. У мамлакат иқситодиётига катта мадад кучи сифатида келган ва умидлар сифатида шаклланган. Унинг айтишича, компания Ўзбекистон ялпи ички маҳсулотида 34 триллион сўм қийматлик яратади.

    «У ерда 28 минг, ҳатто ундан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари меҳнат қилади. Автосаноатда яратилган битта ишчи ўрни турдош 7—8 тагача иш ўрнини пайдо қилади. Масалан, 28 минг одам расман компанияда банд бўлса, яна 250 мингга яқин одам автосаноат учун ишлаб, нон топяпти. Биз Ўзбекистондаги 300 мингга яқин одамнинг нон топиш манбаси ҳақида гаплашяпмиз», — дейди Қодиров.

    Алишер Қодиров одамларнинг автомобиль нархи, хорижий машиналарга ўрнатилган баланд бож тўловларига ҳам тўхталиб ўтган: «Автосаноатни ҳеч ким осонликча ривожлантирмаган. Автосаноати мавжуд давлатлар эса рақобатда кучли бўлади. Негаки, ушбу саноат илмий-технологик ривожланишга ҳам туртки беради. Бож масаласида эса бир нечта давлатлар тажрибасига қарасак, Япония ва Жанубий Корея 80 йилларгача ички бозорни тамоман ёпиқ тутган. Мана шу сиёсатнинг натижаси нимага олиб келди? Ҳозир бу давлатларда ишлаб чиқарилган машиналар жаҳон бозорида сотилмоқда. Улар бунга бир кунда эришмади, балки маълум бир муддат ички бозорни ҳимоя қилди. Бизнинг тушунчамиз бўйича рақобатга эътибор қилмади».

    Алишер Қодировга кўра, хорижий машиналарга бож ставкалари пасайтирилса, мамлакат импорти 6—7 миллиард долларга ошади.

    «Автомобильни ҳар йили 300 мингга яқин одам сотиб олади. Биз 300 минг одамнинг манфаатини кўзлаб, 35 миллион халқ яшаётган мамлакат иқтисодиётини хавфга қўя олмаймиз. Бу тамоман ёпилишга ишора қилмайди, биз ҳам миллий заводнинг рақобатбардош бўлишини истаймиз. Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилоти аъзоси эмас, лекин Киото пактига қўшилдик. Бу божларни мувофиқлаштириш иши бошланганини англатади», — деди у.

    «Миллий тикланиш» етакчиси партия миллий ишлаб чиқарувчилар манфаатини ҳимоя қилишини эслатиб ўтган: «Ўзбекистонда автосаноат ривожланишда ҳалигача давом этяпти. У ерда қабул қилинаётган айрим қарорларни яхши иқтисодчилар ҳам тушунмайди. Масалан, парламентда давлат бюджети қонуни лойиҳаси муҳокама этилганда етакчи партия депутати автосаноатга берилган 500 миллиард сўмлик солиқ имтиёзини шубҳа остига олди. Шу солиқ имтиёзи нега берилганини раҳбарият яхши англайди, бунинг ортида иқтисодий манфаатлар бор. Аниқ иқтисодий ҳаракат борки, шу саноатни ривожлантириш керак».

    Шунингдек, Алишер Қодиров UzAuto Motors нарх сиёсати махфий ҳужжатлар билан яширилгани юзасидан йўлланган саволга жавоб қайтарган.

    «Агар махфийлик бўлса, демак махфийлик асоси бор. Бундан ташқари, автосаноат бозорида рақобат кучли. У ерда нархларнинг шаклланиши билан боғлиқ тижорий сирларни очиқламаслик жамият низоми ва қонунларда ҳам белгиланган», — дея қўшимча қилди у.

    Мавзуга доир: Суд тугади, муаммо эса қолди. UzAuto Motors ва Аксилмонополия қўмитаси баҳси атрофидаги муҳокамалар

    Эслатиб ўтамиз, Монополияга қарши курашиш қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Бобур Каримов 7 декабрь кунги матбуот анжуманида UzAuto Motors нархларни «асоссиз ошириши»ни тўхтатишнинг фақат битта йўли борлиги — бу бож тўловларини камайтириш эканлигини маълум қилганди. Бунга жавобан «Миллий тикланиш» партияси раиси Алишер Қодиров «Бу ғоялар остида Ўзбекистонга ёмонлик ётибди», деган.

    Бобур Каримов сиёсатчининг гапларидан ҳайратга тушганини билдирган: «Бутун бошли бир партиянинг раҳбари, озгина бўлса-да, гапирадиган мавзусини тушунса, барча учун манфаатли бўларди». Бобур Каримовнинг ушбу сўзларидан бир кун ўтиб, Алишер Қодиров юқорида айтиб ўтилганидек қўмитадан ҳисоб сўрашини айтиб чиқди.

    23.12.2020, 12:41   Изоҳ (0)   49636
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда Тахтапул мавзесидаги «танкодром» кўприкнинг тўхтаб қолган таъмири бир ойга қолмай якунланди

    23.12.2020, 12:11

    Сурхондарё ҳокими Тўра Боболов Афғонистоннинг Балх вилоятига борди

    23.12.2020, 11:55

    Тошкентда давом этаётган коронавирусга қарши вакциналар синовида ҳозирча ножўя таъсир аниқланмади

    23.12.2020, 11:33

    «ЎзАтом» Россия элчисининг АЭС ҳақидаги гапларини рад этди. Ҳали келишувга эришилмаган

    23.12.2020, 11:12

    Наманганда 2021 йили туризм билан боғлиқ 10 дан ортиқ фестиваллар ўтказилиши режалаштирилмоқда

    23.12.2020, 09:57

    Бухорода ҳайдовчига қўпол муомалада бўлган ЙПХ инспекторига нисбатан хизмат текшируви тайинланди

    23.12.2020, 09:27
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда сунъий интеллект ёрдамида дори воситаларига бозор эҳтиёжлари ўрганилиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 13 июл, 15:55

    Германия Украинага ёрдам бериш учун Patriot ракеталари ишлаб чиқаришни йўлга қўйди

    Дунё | 13 июл, 15:20

    АҚШ Япония ва Австралиядан Хитой—Тайван ўртасидаги эҳтимолий урушда тутадиган позициясини очиқлашни талаб қилмоқда — FТ

    Дунё | 13 июл, 14:50

    Тошкентда муддатли тўлов асосида автомашина сотувчи МЧЖ қасддан банкрот қилинди 

    Ўзбекистон | 13 июл, 14:25

    Эрон президенти Исроил ҳаво кучлари зарбасида жароҳат олган — ОАВ

    Дунё | 13 июл, 14:00

    Евроиттифоқнинг Россияга нисбатан санкцияларини блоклаб турган Словакия қароридан қайтиши мумкин 

    Дунё | 13 июл, 13:34

    Россия ва Беларусь “анъанавий қадриятларга асосланган” сунъий интеллект яратмоқчи

    Дунё | 13 июл, 12:48

    АҚШ давлат департаменти ислоҳот важи билан 1 350 дан ортиқ ходимини ишдан бўшатади — CNN 

    Дунё | 13 июл, 11:25

    “Мутлақо кечирилмас ва кескин қораловга лойиқ” — Қўнғиротбой Шарипов ОТМга киришдаги коррупция ҳақида

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:54
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.