• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +24°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    АҚШ президентининг расмий Twitter’и Байденга обуначиларсиз берилади. Обама эса Трампга ўз обуначиларини берган эди

    Twitter маъмурияти Америка президенти расмий аккаунти @POTUS ва Оқ уй расмий аккаунти @WhiteHouse’нинг мавжуд обуначиларини АҚШнинг сайланган президенти Жо Байденга ўтказмайди. Бу ҳақда Байденнинг рақамли коммуникациялар бўйича вакили Роб Флаэрти маълум қилди, деб ёзади Meduza.

    Фото: EPA

    Фото: EPA

    Байденнинг жамоаси Business Insider нашрига аниқлик киритишича, Байденга биринчи хонимнинг @FLOTUS ва Оқ уй матбуот котибининг @PressSec расмий Twitter-саҳифаларининг мавжуд обуначилари ҳам берилмайди.

    Twitter Байден ҳамда унинг маъмуриятида вице-президентга айланадиган Камала Харриснинг шахсий саҳифалари обуначиларига билдиришнома юбориб, Байденнинг ўтиш даври жамоаси расмий саҳифаси @transition46’га обуна бўлиш имконияти ҳақида маълум қилади. Кейинчалик бу аккаунт Оқ уйнинг расмий саҳифаси сифатида @WhiteHouse деб ўзгартирилади.

    Twitter расмий вакили Ник Пачилио The Wall Street Journal’га маълум қилишича, Байден АҚШ президенти билан боғланган жами 12 та расмий аккаунтни қўлга киритади. Пачилионинг қўшимча қилишича, ижтимоий тармоқ Байденнинг жамоаси билан аккаунтларга алоқадор «бир қатор жиҳатлар бўйича» музокараларни давом эттирмоқда.

    Расмий Twitter саҳифаларининг жорий обуначилари нима сабабдан Байденга берилмаслиги номаълум. Флаэрти таъкидлашича, 2016 йилда амалдаги президент Дональд Трампга @POTUS ва @WhiteHouse аккаунтларининг обуначилари ундан аввалги президент Барак Обаманинг илтимоси билан берилган эди. The Washington Post журналисти Хьюго Лоуэлл ўз Twitter’ида Байденнинг жамоасига таяниб ёзишича, обуначиларнинг янги АҚШ президентига берилишидан Трамп аккаунтларининг администратори бош тортган.

    Барак Обама расмий коммуникациялар учун Twitter’дан фойдаланишни бошлаган биринчи амалдаги АҚШ президентига айланган. У фойдаланган @POTUS саҳифаси у лавозимдан кетганидан кейин @POTUS44’га ўзгартирилган ва музлатилган. Ўша вақтда унинг 13,7 миллион обуначиси бўлган.

    Дональд Трамп учун янги @POTUS аккаунти тузилган. Унинг ваколатлари тугаши билан саҳифа @POTUS45 деб қайта номланади ва музлатилади.

    Айни пайтда @POTUS аккаунтига 33,2 миллион киши обуна бўлган. @WhiteHouse саҳифасида 26 миллион, @FLOTUS’да 16,4 миллион, @PressSec’да эса 6,3 миллион обуначи бор.

    Дональд Трамп Twitter’дан фаол равишда фойдаланади, бироқ ўз баёнотларини расмий саҳифада эмас, ўзининг шахсий аккаунтида эълон қилиб боради. Трампнинг @realDonaldTrump шахсий саҳифасига 88,5 миллион киши обуна бўлган. Жо Байденда эса 21,6 миллион обуначи бор.

    2021 йил 20 январь куни сайланган давлат раҳбари демократ Жо Байден ўз лавозимига киришиши керак. Декабрь ўрталарида сайловчилар ҳайъати Трампнинг сайловдаги бош рақибини Американинг 46-президенти деб эълон қилди. Байденнинг инаугурацияси анъанага кўра Вашингтонда бўлиб ўтади.

    Амалдаги Америка етакчиси ўз рақибининг ғалабасини тан олишдан бош тортиб, ҳамон сайлов натижалари юзасидан судларда даъволашишга уринмоқда. CNN ўз манбаларига таяниб хабар беришича, Трамп «чуқур эътироз» лаҳзаларида жазавага тушиб, Байденнинг инаугурацияси куни Оқ уйни тарк этмаслигини айтмоқда.

    Байден эса ўз рақибини баъзи штатлардаги сайлов якунларини суд орқали бекор қилишга уриниб, бу билан халқ хоҳишига ҳурматсизлик кўрсатаётганликда айблади.

    Мавзуга доир:

    • Трампнинг тарафдорлари 20 январь куни унинг «иккинчи инаугурацияси»ни ўтказишни режалаштирди
    • Axios: Оқ уйдаги амалдорлар Трамп ҳокимиятни эгаллаб олишидан хавотирда
    • ОАВ: Трамп Оқ уйни тарк этишдан бош тортиши мумкин

    23.12.2020, 20:41   Изоҳ (0)   9472
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шифокорлар янги йил совғалари орқали COVID-19 юқтириб олиш мумкинлигидан огоҳлантирди

    23.12.2020, 19:12

    Абу-Даби амирлиги ўзбекистонликларни 2 ҳафталик мажбурий карантинни ўташдан озод қилди

    23.12.2020, 17:53

    Дональд Трамп Россиянинг Америкадаги сайловларга аралашуви иши бўйича айбланган икки кишини афв этди

    23.12.2020, 17:37

    Исроилда парламент тарқатиб юборилди ва муддатидан олдинги сайловлар эълон қилинди

    23.12.2020, 17:08

    Испания ва Хорватияда COVID-19 туфайли шаҳарлараро қатнов тақиқланди

    23.12.2020, 14:34

    Дания ва Бразилияда коронавируснинг янги мутациялари аниқланди

    23.12.2020, 14:05
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Палмейрас” “Ботафого”ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди

    Спорт | 28 июн, 23:48

    Колумбияда кўчки сабаб ҳалок бўлганлар сони 22 нафарга етди (видео)

    Дунё | 28 июн, 23:10

    Июль ойининг илк кунларида ҳаво ҳарорати 42 даражагача кўтарилади

    Ўзбекистон | 28 июн, 22:45

    Суперлига. “Қизилқум” сўнгги дақиқаларда гол уриб, мағлубиятдан қутилиб қолди

    Спорт | 28 июн, 22:41

    Украина: Одессада қурбонлар сони 14 нафарга етди

    Дунё | 28 июн, 22:20

    Италиянинг кўплаб шаҳарларида жазирама сабаб “қизил” огоҳлантириш эълон қилинди

    Дунё | 28 июн, 21:55

    30 дан ортиқ дрон уриб туширилди — Россия Мудофаа вазирлиги

    Дунё | 28 июн, 21:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.