Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

«Пахтакор» клуби бош мураббийи Шота Арвеладзе «шерлар» бошқарувини тарк этди. Бу ҳақда грузиялик мутахассис Instagram саҳифаси орқали маълум қилди.

Фото: Instagram/@shota_arveladze

Фото: Instagram/@shota_arveladze
Уч йил ўтди. Бугун «Пахтакор» бош мураббийлигидан кетяпман.

Мана шу завқли, чиройли ва муваффақиятли уч йил учун миннатдорчилик билдираман. Мухлислар, жамоа, ўйинчилар ва бизни қўллаб-қувватлаган барчага раҳмат. Бу клубни бошқариш имкониятини яратган раҳбариятга ҳам ташаккур.

Клубга келажакда ғалабалар ва янада кучли бўлишни тилайман. Энди «Пахтакор» мураббийи эмасман, бироқ мен аввалгидек унинг мухлиси бўлиб қоламан. Бу мен учун катта тажриба бўлди ва бу ердаги ҳаёт фантастик эди. Биз жуда яхши жамоа бўлдик ва мен ҳеч қачон сизларни унутмайман.

Шота Арвеладзе, «Пахтакор» собиқ бош мураббийи

Арвеладзе 2017 йилда «Пахтакор» бошқарувига келди. Мутахассис «шерлар» билан икки мартадан Ўзбекистон чемпионлиги ва мамлакат кубогини қўлга киритди. Шунингдек, Лига Кубогининг илк чемпионига айланди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар