«Женоа» клубида бош мураббий ўзгарди. Бу ҳақда генуяликлар матбуот хизмати маълум қилди.
Жамоанинг қониқарсиз натижалари сабаб Роландо Маран истеъфога чиқарилган.
Унинг ўрнини Давиде Баллардини эгаллади. 56 ёшли мутахассис тўртинчи марта «Женоа» бош мураббийига айланди. Аввалроқ у 2010-2011, 2013 ва 2017-2018 йилларда жамоани бошқарган.
Элдор Шомуродов жамоаси 2020/21 йилги мавсумда Италия чемпионатида бор-йўғи бир марта ғалаба қозонди. «Грифонлар» 13-турга келиб 8 марта мағлубиятга учради ва тўрт бор дуранг қайд этди.
Айни вақтда «Женоа» 7 очко билан А Серия мусобақа жадвалида 19-ўринда бормоқда.
Ўзбекистонлик 25 ёшли футболчи Генуя клуби сафида 9 та ўйин ўтказиб, биттадан гол ва голли узатма муаллифига айланди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)