Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Минскдан Душанбега йўл олган Беларуснинг Белавиа авиакомпанияси самолёти туман туфайли Тошкентга қўнишга мажбур бўлди. Бу ҳақда Asia-Plus хабар бермоқда.

Фото: Tut.by

Фото: Tut.by

Воқеа 22 декабрь куни эрталаб, Душанбе аэропорти қуюқ туман билан қопланган вақтда содир бўлган. Экипаж туман тарқагунча самолётни Тошкент аэропортига қўндиришга қарор қилган.

Об-ҳаво шароити яхшиланганидан сўнг соат тахминан 14:00 ларда самолёт белгиланган манзилга етиб борган.

Flightradar сайтидан олинган суратлардан соат 09:40 да Душанбе аэропортига қўна олмаган Belavia airlines ҳаракатларини кўриш мумкин. Унда самолёт бир нечта марта айланиб турганидан сўнг Тошкент аэропортига йўл олгани акс этган.

Фото: Asia-Plus

Фото: Asia-Plus

Изоҳ
Асосий янгиликлар