Исроил ҳукумати хорижликларнинг мамлакатга киришини тақиқлашга қарор қилди. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Бинямин Нетаньяху маълум қилди, деб ёзмоқда Meduza.

Фото: Haaretz

Ватанга қайтаётган Исроил фуқаролари махсус ажратилган меҳмонхоналарда 14 кунлик карантинни ўташи керак бўлади.

Нетаньяхунинг тушунтиришича, ҳукуматнинг мазкур қарори коронавируснинг Буюк Британия ва бошқа бир қатор давлатларда аниқланган ва юқумлилиги 70 фоизга юқори бўлган штамми сабабли қабул қилинган.

Янги чекловлар 23 декабрдан кучга киради ва 10 кун амал қилади.

Аввалроқ Буюк Британия ва яна бир қатор мамлакатларда коронавируснинг янги варианти аниқлангани, Европада авиақатновларни чеклаш бошлангани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Саудия Арабистони ҳам коронавируснинг янги штамми туфайли чегараларни ёпди.

Коронавируснинг янги штамми Буюк Британияда сентябрда пайдо бўлган бўлиши мумкин, аммо ноябрь ўрталарида фаол тарқалишни бошлаган.