Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Россияда сутка давомида 29 350 кишида коронавирус аниқланиб, пандемия бошидан буён касалланганлар сони ортиши бўйича тарихий рекорд бўлди, деб хабар бермоқда Meduza.

Фото: «ТАСС»

Фото: «ТАСС»

Коронавирусга қарши курашиш федерал штаб маълумотларига кўра, мамлакатда жами 2 877 727 кишида вирус қайд этилган.

Янги касалланиш ҳолатларининг энг кўпи Москва (+7797 киши), Санкт-Петербург (+3752) ва Москва вилоятида аниқланган (+1523).

Сутка давомида COVID-19 бермоларининг 493 (пандемия давридан буён эса 51 351 киши) нафари вафот этган. Шу куни 18 705 киши (пандемия давридан буён 2 295 362) киши соғайган.

«Роспотребнадзор» маълумотларига кўра, Россияда коронавирусни аниқлаш бўйича жами 86,3 миллионтадан ортиқ, сўнгги бир кеча-кундузда эса 437 мингта тест ўтказилган.

Декабрь ойидан бошлаб Россиянинг барча ҳудудларида коронавирусга қарши эмлаш бошланди. «Роспотребнадзор» раҳбари Анна Попова Россияда COVID-19 пандемияси баҳорда тугашини тахмин қилган. «Агар биз ҳаракат қилсак, ундан ҳам аввал тугаши мумкин. Бу ҳаммамизга боғлиқ», — деган эди у.

Изоҳ
Асосий янгиликлар