Россиялик 6 ёшли Анастасия Радзинская исмли қизча Forbes журналининг энг катта даромад олувчи YouTube-блогерлар рейтингига киритилди, деб ёзади Meduza.
Радзинская йиллик анъанавий рўйхатнинг еттинчи поғонасини эгаллади. Forbes унинг йиллик даромадини 18,5 миллион долларга баҳолади.
Радзинская ўтган йили ҳам Forbes рейтингига киритилган эди. Ўшанда у 18 миллион йиллик даромад билан учинчи ўринни эгаллаган эди.
Forbes’нинг янги рейтингида биринчи ўринни, худди ўтган йилдагидек, техаслик 9 ёшли Райан Каджи банд этди. Журнал ҳисоб-китобларига кўра, унинг даромади 29,5 миллион долларга тенг бўлган. Иккинчи ўриндан 24 миллион доллар даромад билан 22 ёшли Жимми Дональдсон, учинчи ўриндан эса 23 миллион доллар даромад билан Dude Perfect канали яратувчилари жой олди.
Анастасия Радзинскаянинг YouTube’даги канали Like Nastya деб номланади. У қизчанинг ҳаёти ҳақидаги влогдир. Ундаги биринчи видео 2016 йилда эълон қилинган. Ҳозир каналга обуна бўлганлар сони 65,8 миллиондан ошган. 2018 йилдан буён Анастасия ва унинг ота-онаси АҚШда яшайди.
Изоҳ (0)