«Ювентус» А Серия 13-турида 19 декабрь, шанба куни «Парма»ни мағлубиятга учратди (4:0).
Учрашувда туринликлар ҳужумчиси Криштиану Роналду дубль қайд этди ва А Серия жорий мавсумидаги голлари сонини 12 тага етказиб олди.
Португалиялик футболчи 2020 йилда Италия чемпионатида умумий миқдорда 33 та гол урди. Бу А Серияда сўнгги 59 йилликдаги энг яхши натижа ҳисобланади.
Бунга қадар ушбу натижага фақат уч футболчи эришган: Феличе Бореля («Ювентус», 41 та гол, 1933 йил), Гуннар Нордал («Милан», 36, 1950 йил) ва Умар Сивори («Ювентус», 33, 1961 йил).
Роналду 2020 йилда «Ювентус» сафида 38 ўйин ўтказди ва уларда 41 та гол урди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)