«Арсенал» Премьер Лига 14-тури доирасида «Эвертон»га қарши кечган 19 декабрь кунги баҳсда мағлубиятга учради (1:2).
Микель Артета қўл остидаги жамоа чемпионатда сўнгги етти ўйиндан буён ғалаба қозона олмаяпти (5 мағлубият, 2 дуранг).
«Арсенал» 14-турдан кейин 14 очко тўплади — бу 1974/75 йилги мавсумдан кейинги энг ёмон натижа ҳисобланади. Ўша мавсум лондонликлар 12 очко йиғганди (ғалаба учун 3 очко берилади деб ҳисобланганда).
1974/75 йилги мавсумда «Арсенал» 22 жамоа ичида 16-ўринни олганди. Айни вақтда «канонирлар» 15-поғонада бормоқда.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)