Бокс бўйича ўрта вазн тоифасида Жаҳон чемпиони Сауль «Канело» Альварес (54-1-2, 36 КО) АҚШнинг Техас штатида 20 декабрь тонгида ўзининг навбатдаги жангини ўтказди.
Мексикалик боксчига супер ўрта вазн тоифасида WBA чемпиони Каллум Смит (27-1, 19 КО) рақиб бўлди. Жангнинг дастлабки раундлари жуда паст темпда ўтди. Тўртинчи раундга келиб Канело бироз фаолликни оширди. 5-6-раундлар ҳам «навбатчи раунд» вазифасини ўтади. 7-раундда Сауль бир нечта серия ижро этишга муваффақ бўлди.
9-10-раундларда мексикалик боксчи катта устунликка эга бўлди. Сўнгги раундларни ҳам Канело ўз фойдасига ҳал қилди. Ҳакамлар якунда бир овоздан Сауль Альварес ғалабасини қайд этди — 119-109, 119-109, 117-111.
Жанг видеосини бу ерда кўриш мумкин — ҳавола
Шу тариқа Сауль ўз камарини ҳимоя қилиш билан бирга, вакант бўлиб турган супер ўрта вазннинг WBC камарини ҳам қўлга киритди.
Шунингдек, бокс кечаси доирасида яна иккита жанг ҳам ўтказилди:
- Фрэнк Санчес (17-0, 13 КО) еттинчи раунддаги нокаут эвазига Жулиан Фернандесни (14-3, 11 КО) енгди;
- Кристиан Дюран (19-2-1, 17 КО) учинчи раундда Анхель Эрнандесни (17-16-2, 11 КО) нокаутга учратди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)