Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Озарбайжон ҳукумати коронавирус сабабли 2021 йилнинг 1 мартигача Россия билан чегаралар ёпилишини маълум қилди. Бу ҳақда Озарбайжоннинг Москвадаги элчихонасига таяниб, «РИА Новости» хабар берди.

Фото: «РИА Новости»

Фото: «РИА Новости»

Қайд этилишича, тегишли чоралар Россия ва Озарбайжонда коронавирус билан касалланганлар сонининг ортгани, шунингдек, мамлакат ичида қатъий карантин чоралари жорий этилгани сабабли расмий Боку томонидан қабул қилинган. Россия ва Озарбайжон ўртасидаги қуруқлик чегаралари Доғистон Республикаси ва Хачмаз туманлари орқали ўтади.

Аввалроқ Озарбайжон доимий йўловчи авиарейслари учун 31 декабргача ҳаво чегараларини ёпганди. 14 декабрдан 18 январгача мамлакатда қатъий карантин режими эълон қилинган, барча ресторанлар, кафелар ва савдо марказлари ёпилган, одамлар ўз уйини фақат махсус SMS рухсатнома асосида тарк этиши мумкин.

Сўнгги маълумотларга кўра, Озарбайжонда 195 422 киши коронавирус билан касалланган, 2133 киши касаллик қурбонига айланган, 131 252 киши касалликдан тузалган. Россияда пандемия бошидан буён коронавирус билан касалланиш бўйича 2 791 220 та ҳолат қайд этилган. 49 762 киши касаллик оқибатида вафот этган, 2 228 633 киши тузалган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Британия ҳукумати “Вагнер”ни террорчи ташкилот деб эълон қилмоқчи — The Telegraph
Дунё
АҚШда хавфли моддаларни олиб кетаётган юк поезди релсдан чиқиб кетди (видео)
Маҳаллий
Ўзбекистонда келаётган ҳафта бошида қандай об-ҳаво бўлади?