• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12904.51
    • RUB161.99
    • EUR14575.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +19°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон Евросиё иқтисодий иттифоқида кузатувчи давлат мақомини олди. Бу жамият ҳаётида қандай акс этади?

    Улуғбек  Абдувоситов, «Дарё» ёш журналистлар мактаби тингловчиси.

    11 декабрь куни Евросиё иқтисодий иттифоқининг (ЕОИИ) видеоанжуман шаклида ўтказилган саммитида Ўзбекистон ва Кубага ташкилот ҳузуридаги кузатувчи давлат мақомини бериш тўғрисида қарор қабул қилинди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Қарийб икки йил давом этган муҳокамалардан сўнг Ўзбекистон Республикаси ЕОИИнинг кузатувчи давлатлари қаторидан жой олди. Қабул қилинган қароргача бўлган давр мобайнида катта-кичик минбарлардан ЕОИИга қўшилиш Ўзбекистонга қандай таъсир кўрсатиши ҳақида қарама-қарши фикрлар янграган эди. Аслида қандай? Иттифоқ кўзланган улкан интеграцион ривожланишга эриша оладими?

    Тарихга назар

    ЕОИИ 2014 йилда тугатилган Евросиё иқтисодий уюшмасининг тўғридан-тўғри давомчиси бўлгани ҳолда 2015 йил 1 январдан ўз фаолиятини бошлаган. Аъзо давлатлар таркиби ҳам деярли ўзгармаган. Ягона фарқи, олдинги Тожикистон ўрнини янги иттифоқда Арманистон эгаллаган. Ўзбекистон ҳам қисқа муддат (2006–2008) мобайнида уюшма таркибида бўлган. Мақсад ва вазифалари ҳам сақланиб қолган янгича иттифоққа яна бир аъзо бўлиш Ўзбекистонга нима беради?

    ЕОИИга аъзо бўлиш масаласи илк бор Ўзбекистон Президентининг 2019 йилда Сенат мажлисидаги нутқида тилга олинган эди. 2020 йилнинг май ойига келиб Ўзбекистон Олий Мажлиси Иттифоқ фаолиятида кузатувчи давлат мақомида иштирок этиши тўғрисидаги таклифни маъқуллади.

    Мутахассис ва экспертлар фикри

    Иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Одил Олимжонов иттифоққа аъзо бўлишнинг ижобий томонлари сифатида қўшни давлатларнинг олдиндан ягона ҳудудий комплекс сифатида шакллангани, бож сиёсатининг енгиллаштирилиши, меҳнат ресурсларининг самарали тақсимланиши ва арзон электроэнергетика бозорининг ташкил этилишини келтириб ўтади.

    Мустақил эксперт Фарҳод Мирзабоев иттифоққа аъзоликнинг асосий ижобий йўналиши мамлакатлар ишбилармонлари ўртасида рақобат муҳитининг кучайиши ва савдо соҳасининг соғломлаштирилишида деб билади.

    «Халқ» демократик партияси раҳбари Улуғбек Иноятов асосий эътиборни ижтимоий ҳимояга қаратган ҳолда иттифоқ ҳудудида ҳаракатланадиган ватандошлар пенсия, таълим ва тиббий хизмат олиш ҳуқуқига эга бўлишларини ижобий ҳол сифатида кўради.

    «Маъно» тадқиқотчилик ташаббуслари маркази директори, сиёсатшунос Бахтиёр Эргашев интеграциядан асосий зарбани автосаноат қабул қилиб олишини ва жиддий зиён кўришини келтиради.

    Грузиялик сиёсий таҳлилчи Ирина Жорбенадзе Ўзбекистоннинг иттифоққа киришини салбий жиҳати қаторида Россиянинг глобал санкциялар урушида иттифоқ аъзоларига иқтисодий зарар етказилишини таъкидлайди.

    Таниқли блогер Феруз Аллаев ЕОИИга аъзоликнинг салбий тарафларига тўхталар экан, энг хавотирлиси Россиянинг аъзо мамлакатлар ички ва ташқи сиёсатига аралашиш деб ҳисоблайди.

    Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Ҳакимов Ўзбекистон учун аввало иқтисодиёт муҳимлигини таъкидлаб, савдо саводхонликдан муҳим деган фикрни билдирган.

    «Адолат» социал демократик партияси фракцияси йиғилишида иттифоққа аъзо бўлиш Ўзбекистон учун саноат соҳасида автосаноат билан бирга, озиқ-овқат ва фармацевтикада тахминан 2 миллиард доллар йўқотишга учраши айтилган.

    Мега Продех корхонаси раҳбари Саидорифхон Саидазимов ҳозирда экспортчилар учун энг асосий муаммо божхона тақиқларида деб ҳисоблайди ва агар иттифоққа аъзо бўлиш катта ютуқ бўлишини таъкидлайди.

    Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев иттифоққа аъзо бўлиш ортидан солиқ соҳасида унификация ишлари зарур бўлишини билдирди.

    Нагоя иқтисодиёт университети профессори, «Буюк келажак» экспертлар кенгаши аъзоси Алишер Умирдинов олиб борган таҳлили натижасида агарда Ўзбекистон ЕОИИга аъзо бўлиб, кейинчалик ундан чиқишга уринса, улкан босим остида қолишини хулоса ўрнида келтиради.

    Ўзбекистон Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев ноябрь ойида АҚШга делегация ташрифи чоғида Ўзбекистоннинг ЕОИИга аъзолик масаласи ҳозирча очиқлиги ва Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш учун устуворликка эгалигини таъкидлаб ўтган эди.

    Кузатувчи мақомини олиш арафасида Ўзбекистоннинг бир қатор маҳсулотларига Россия томонидан тақиқ қўйилишига муносабат билдирган Олий Мажлис депутати, «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати раиси Бобур Бекмуродов экспорт диверсификациясини кенгайтириш учун Жаҳон савдо ташкилотига аъзоликни тезлаштириш кераклигини таъкидлади.

    Иттифоқнинг ички ҳолати

    Иттифоқ аъзоларининг жорий йилдаги ўзаро муносабатлари ҳавас қиладиган даражада эмас. Май ойида иттифоқнинг интеграциясини ривожлантириш тўғрисидаги ҳужжатга Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев эътироз билдириб, қатор масалалар юзма-юз учрашувда қабул қилиниши кераклигини билдирди. Қирғизистон ҳукумати ёз мавсумида чегарада юз берган юк машиналарининг транзит муаммоси сабабли иттифоқдан чиқиш масаласини кўтарган эди. Лекин октябрда юз берган навбатдаги инқилоб сабаб бу масала кун тартибидан кўтарилди.

    Эътиборлиси, бу иттифоқдан Россиянинг асосий ҳамкори Беларусь ҳам мамнун эмас. Июль ойида Беларусь президенти Александр Лукашенко ЕОИИда қатор муаммолар борлигини ва аксарият келишувлар бажарилмаганини айтди. Бироқ бу даъво ҳам Беларусда президентлик сайловидан сўнг юзага келган тартибсизликлар фонида қолиб кетди ва амалдаги ҳукумат иттифоқ, айниқса Россия ёрдамига бутунлай суяниб қолди. Кузнинг асосий масаласига айланган Озарбайжон–Арманистон тўқнашувидан кейин Арманистонга Россиянинг тинчликпарвар қўшини жойлаштирилди ва амалда мамлакат устидан зимдан назорат ўрнатилди.

    ЕОИИнинг охирги вақтда мана шундай йўқотишлари ортидан Ўзбекистон ва Кубанинг кузатувчи давлат мақомини олиши иттифоқнинг қудратини мустаҳкамлашга қўйилган қадам сифатида кўриш мумкин.

    Хулоса ўрнида

    Ҳар бир савдо ёки иқтисодий иттифоқнинг ўзига хос ижобий ва салбий жиҳатлари бўлгани сингари ЕОИИ ҳам бундан мустасно эмас. Ҳатто Европа Иттифоқи шу жумласидан. Узоққа бормай, Буюк Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқиб кетишини (Брехит) мисол қилиш мумкин. Турлича иқтисодий ўсиш ҳамкор давлатларга ҳам таъсир кўрсатиши бунга сабаб қилиб кўрсатилади.

    ЕОИИни Шимолий Америка эркин савдо келишувига (НАFTA) қиёслаш мумкин. НАFTA ҳам АҚШ, Канада ва Мексика ўртасида 1994 йилда тузилган ва бир қатор муаммо ва муваффаққиятсизликлардан кейин 2020 йилда Қўшма Штатлар–Мексика–Канада шартномасига (USMCА) ўз ўрнини бўшатиб берди.

    Диққатга сазовор жиҳати, ЕОИИнинг том маънода иқтисодий ташаббуслар асосида тузилгани эътироф этилса ҳам, иттифоқ раҳбариятининг бунга жиддий ёндашмаслигидадир. 11 декабрь кунги саммит ҳақида 16 декабрь ҳолатига аъзо давлатлар ахборот хизмати тугул иттифоқ расмий сайти ҳам бирор хабар жойлаштирмади. Ҳар ҳолда иттифоққа кузатувчи мақомида бўлса-да, аъзо бўлиш қандайдир аҳамият касб этиши керак эди.

    Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назаридан фарқ қилиши мумкин.

    18.12.2020, 15:49   Изоҳ (0)   81720
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Депутатлар суд қарори устидан кассация шикоятини келтириш ҳуқуқини чекловчи қонунларни қабул қилди. Бундан мақсад нима?

    18.12.2020, 15:25

    Тошкентда мустақилликнинг 30 йиллиги муносабати билан «Истиқлол» мажмуаси барпо этилади

    18.12.2020, 15:01

    Андижон, Сурхондарё ва Хоразм соғлиқни сақлаш бошқармаси раҳбарлари ўзгарди

    18.12.2020, 14:30

    Монополияга қарши курашиш қўмитаси талабаларга коронавирусга қарши дориларнинг фақат Dori-Darmon АК томонидан етказиб берилишида қонун бузилиш ҳолатини аниқламади

    18.12.2020, 13:49

    Нукусда жамоат ишлари учун ойлик ололмаган аёлларнинг пуллари 18 декабрь куни тўлиқ тўлаб берилади — Меҳнат вазирлиги

    18.12.2020, 13:24

    Ўзбекистон ҳукумати Coca-Cola’даги давлат улушини ошкора сотув жараёни орқали сотади

    18.12.2020, 13:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank ходимларининг рақамли кўникмаларини ривожлантирмоқда 


    Жамғармалар билан қандай ишлаш зарур: банк омонатлари, акциялар ёки инвестицион пакетлар? (давоми)


    Энг чуқур ғор, энг баланд кўприк ва энг сирли маскан – Наманганга борамиз


    AKFA Medline University Hospital AHA расмий ўқув маркази мақомини қўлга киритди


    Centrum Air Истанбул ва Ўзбекистоннинг уч шаҳри ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда


    БАШКЕНТ турар жой мажмуасида 1 июнь – Болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган ментал арифметика бўйича Чемпионат бўлиб ўтади!


    Huawei Cloud TechWave Summit 2025: Яқин Шарқ ва Марказий Осиёда муваффақиятни ошириш учун интеллектуалликни тезлаштириш 


    ZTE корхонаси GSMA М360 Евросиё форумида суний интеллект рақамли иқтисодиёт ривожига қўшаётган ҳиссаси ҳақида маълумот берди


    ANORBANK Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси билан 10 миллион АҚШ долларига тенг келишув имзолади


    APEX BANK Тошкентда Бош офис ва Марказий сотув офисини очди



    Тармоқда болалар хавфсизлиги : Octobankдан маслаҳатлар


    Оқтепа Лавашдан “Кулгили нархлар”: севимли таомлар — ҳар бир позиция 10 мингдан 20 минг сўмгача бўлган махсус нархларда


    Huawei Ўзбекистондаги “Теч Carnival”да Интеллектуал дунё ривожини жадаллаштирмоқда


    Mobiuz IQAir ҳаво сифати датчигини ўрнатди

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” видеорепортажи: 64-халқаро гуллар фестивалига тайёргарлик кўраётган Наманган

    Ўзбекистон | 23 май, 23:15

    “Дарё” дайжести: 23 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 23 май, 23:00

    Республика бўйлаб бир кунда 3,3 млрд сўмлик газ ва “свет” талон-торож қилингани аниқланди

    Ўзбекистон | 23 май, 22:33

    Тонал кремдан лаб бўёғигача: кийимдаги макияж доғларини қандай кетказиш мумкин?

    Лайфстайл | 23 май, 22:15

    Суперлига. Турнинг марказий учрашувида “ОКМК” “Насаф”га мағлуб бўлди

    Спорт | 23 май, 22:06

    Самарқандда фуқаронинг дала ҳовлисидан шер боласи топилди

    Ўзбекистон | 23 май, 22:01

    Хитойлик тайконавтлар очиқ космосга 8 соатлик чиқишни амалга оширди

    Дунё | 23 май, 21:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.