Ўзбекистон халқ артисти Лутфулла Саъдуллаев 18 декабрь куни 80 ёшни қарши олди. Ушбу сана муносабати билан актёрнинг фарзандлари, неваралари ҳамда бошқа қариндошлари актёрга ярим кечаси сюрприз тайёрлади. Мультфильм қаҳрамонлари, шарлар, салютлар, эстрада хонандалари Улуғбек Раҳматуллаев ва Малика Равшанованинг ота-она ҳақидаги қўшиқларидан иборат табрик актёрни тўлқинлантириб юборди.
2020 йилнинг 12 апрель куни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гулчеҳра Саъдуллаева 70 ёшини қарши олган эди. Карантин бўлгани учун актрисанинг фарзандлари, куёвлари ва неваралари ушбу сана муносабати билан видеотабрик орқали табриклаган эди.
Изоҳ (0)