Наманган шаҳрида бўлиб ўтадиган 2020 йилги мавсум Ўзбекистон Кубоги финалида VAR тизимидан фойдаланилади. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати маълум қилди.
Таъкидланишича, Ўзбекистон Кубоги—2020 финал учрашувида VAR тизимидан фойдаланиш бўйича ЎФА ҳамда ФИФА мутахассисларининг ўзаро музокаралари ижобий якун топган. FIFA 20 декабрь, якшанба куни Наманган шаҳрида ўтадиган Ўзбекистон Кубоги—2020 финал учрашувида VAR тизимини қўллашга рухсат берди.
Шу тариқа Ўзбекистонда илк бор VAR тизимидан расман фойдаланилади.
Маълумот учун, кубок финалида «Пахтакор» ва ОКМК жамоалари ўзаро тўқнаш келади.
ЎФА Ҳакамлар ва назоратчилар бўлими ушбу баҳсга қуйидаги ҳакамлар гуруҳини VAR учун масъул этиб белгилади:
VAR ҳаками: Азиз Асимов
VAR ёрдамчи ҳаками: Тимур Гайнулин
VAR назоратчиси: Фарҳод Абдуллаев
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)