«Манчестер Юнайтед» собиқ ҳужумчиси Уэйн Рунининг ўғли Кай Руни манкунианликлар сафига қўшилди.
11 ёшли футболчи эндиликда «Манчестер Юнайтед» академияси тарбияланувчисига айланди.
«Зўр бериб меҳнат қилишда давом эт, ўғлим», — дея ёзади Руни ўз Twitter’ида.
Руни ҳозирда «Дерби Каунти»нинг ўйновчи мураббийи ҳисобланади. У «Манчестер Юнайтед» сафида 500 дан ортиқ ўйин ўтказиб, 253 та гол урган ва клуб тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)