• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12699.14
    • RUB162.16
    • EUR14847.83
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login

    «Қонунбузарликлар сабаб Ўзбекистондан келаётганларга виза талаблари кучайтирилган» Кореяда таҳсил олаётган ўзбекистонлик Шаҳрамбек Абдуқодиров ҳикояси

    «Дарё» «Хориждаги ўзбекистонликлар» лойиҳаси доирасида хорижда ўқиётган, меҳнат фаолиятини олиб бораётган юртдошларимиз ҳаётини ёритишда давом этади. Лойиҳанинг бу галги қаҳрамони — Жанубий Кореяда таҳсил олаётган Шаҳрамбек Абдуқодиров.

    Шаҳрамбек Абдуқодиров  Самарқанд вилояти Ургут туманида туғилган. Ёши 19 да. Жанубий Кореядаги Улсан университетининг 2-босқич талабаси.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Ўзбекистондаги таълим тизимидан қониқмасдим

    Хорижга кетишим учун сабаблар кўп бўлган. Қайсидир маънода Ўзбекистондаги таълим тизимидан қониқмаслик, бир хил ҳаётдан зерикиш... Мен учун янги муҳит, янги олам, ўзгача атмосфера керак эди. Шу боисдан чет элга ўқишга кетиш учун астойдил интилганман ва тўққизта хорижий университетга қабул қилинганман.

    Бошида Кореяда ўқишни хоҳламаганман. Чунки ниятим фақат Америка эди. Аммо элчихонадан виза ололмаганимдан кейин АҚШга кетишнинг бошқа йўлларини излай бошладим.

    2+2 (икки йил Кореяда, икки йил Америкада ўқиш) трансфер дастурига қабул ҳали тугамаганини билганимдан сўнг Кореяга келишга қарор қилдим. Тўғри, бошқа жойга ҳам кетишим мумкин эди, лекин мамлакатнинг АҚШ билан алоқалари ўзга давлатларга нисбатан анча яхшилиги, таълим сифати юқорилиги ҳамда яшаш учун барча қулайликлар борлиги сабаб айнан Кореяни танладим.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Оиламни соғинганимни айтмаганда ҳаммаси яхши

    Ҳар ишда бир ҳикмат бор дейишганидек, вақт ўтиб, Кореяга бекорга келмаганимни тушундим.

    Корея менинг дунёқарашимни, ҳаётий позициямни ўзгартирди. Кўплаб хорижий дўстлар орттирдим, карьерам учун йўл очилди. Тўғри, бошида ҳаммаси қийин бўлиши мумкин, лекин, менимча, ҳар бир ёш ўз йўлини топиш, дунёнинг қанчалар кенглигини билиш учун хорижда ўқиши, ҳеч бўлмаса бир марта четга чиқиб келиши керак.

    Шахсан менга, мусофирликдаги ҳаёт кўп нарса ўргатди. Бу ерга келиб олган сабоқларимни, хулосаларимни ҳеч нимага алишмайман.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Ҳозир университетда бизнес йўналишида таҳсил оламан. Ҳафтасига беш кун ўқиш, олтита фан ўтилади. Фанларимизнинг ҳаммаси соҳамга доир, ортиқча дарслик умуман йўқ. Бу эса айни мен хоҳлаган энг муҳим жиҳат.

    Бизнес соҳасини жуда яхши кўраман. Айниқса PR (Public Relations), инвестиция, маркетинг, Public Speaking (нотиқлик) йўналишларига қизиқаман. Ўзбекистонга ҳам бу йўналишлар бўйича кучли мутахассислар керак. Ўйлайманки, университетда олган билимларим нафақат ўзим, балки юртимиз учун ҳам жуда манфаатли бўлади.

    Мен кўрган Корея

    Асосан Ғарб давлатларига қизиққаним учунми, билмадим, Осиё мамлакатлари ҳақида айтарли тушунчага эга эмасдим. Корейсларнинг сериал, киноларини қандай кўрсам, шундай деб тасаввур қилардим.

    Бироқ мамлакатга келганимдан сўнг ҳамма қарашларим ўзгарди. Биласизми, самолётдан тушганимдан тортиб то ҳозиргача ҳайратланишларим ҳалигача тўхтагани йўқ.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Бу ерга мослашишимга олти ой вақт кетди. Етарлича қийинчиликлар бўлди, ҳозир ҳам давом этяпти. Аммо биринчи келган вақтимга нисбатан анча кўникдим деб ўйлайман.

    Икки йиллик кўрганларим мисолида айтадиган бўлсам, тинч, жиноятлар камлиги бўйича юқори ўринда туради. Хавфсизликка кучли эътибор беришади, технологиялар, бизнинг тилда айтганда рақамли иқтисодиёт ривожланган.

    Туризм соҳасига кучли эътибор берилади, истироҳат боғлари кўнгилочар майдонлар ҳар хил кўчалар ва ажойиб ҳудудлари кўп. Кўчада чет элликларни тез-тез учратасиз. Аммо тарихий обидалари деярли йўқ деса ҳам бўлаверади.

    Табиати бизникига жуда ҳам ўхшаш, лекин океан бўйида жойлашгани учун тайфунлар бўлиб туради. Ёмғир кўп ёғади.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Корейслар осиёликларга паст назар билан қарайди

    Корейслар уятчан халқ. Канадалик профессорларим эса буни қайсидир маънода ирқчиликка йўйишади. Корейслар ростдан ҳам ё чет элликлардан чўчийди, ё ёмон кўради. Хуллас, бегоналар билан яхши чиқишадиганлари кам.

    Мусулмонлардан қўрқади. Кўпгина Осиё халқларига паст назарда қарашади, чунки Кореяга қора меҳнат қилиш учун асосан осиёликлар келади.

    Америкаликларни ҳурмат қилишади, яъни уларга бошқачароқ муомала қилишади, десам ҳам тўғри бўлади. Кўп соҳаларда тақлид ҳам қилишади. Мен бунга асосий сабаб Кореялараро урушда Американинг кўрсатган ёрдами деб ўйлайман.

    Овқатлари жуда ҳам ғалати. Деярли 70-80 фоиз таомларини мусулмонлар истеъмол қилмайди. Чунки аксарияти чўчқа гўшти ёки  чала пишган ва хом таомлар, жуда аччиқ. Кўпинча овқатларни ўзимиз тайёрлаб ейишга ҳаракат қиламиз.

    Ҳалол ресторан ва ошхоналарни ёки шундай маҳсулотларни сотадиган магазинларни учратиш мумкин. Ўзбеклар очган чойхоналар анчагина, етказиб бериш хизматлари ҳам мавжуд.

    Халқи жуда яхши яшайди

    Кўчаларда ночор одамларни 2-3 ойда бир учратиб қолишингиз мумкин. Ҳамма халқда бўлгани каби корейслар ҳам ўз маданияти билан фахрланади.

    Ҳурмат ва иззат кўрсатган шахслар анчайин қадрланади. Бу ерда мартаба ва лавозим жуда катта рол ўйнайди. Гарчи ёшингиз 50 да бўлса ҳам сизни 20 ёшли корейс бемалол ҳақорат қилиб буйруқ бериши мумкин.

    Хавфсизлик жуда юқори. Масалан, қизлар кечаси 2:00-3:00 да ҳам бемалол юраверади. Одамлар автомобилларини ҳатто қулфламай кўчага ташлаб кетади.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Давлатда туғилиш йилдан йилга камаймоқда. Кўчаларда ҳам ёшлар қариларга нисбатан кам учрайди. Қарилар соғлигига кучли эътибор беради. Доимо спорт билан шуғулланади. Кўпгина ёшлари эса ўйин-кулгига берилиб кетган. Ўсмирларга алкоголь ичимликларни ичишга рухсат берилган. Кореяда сожу (алкоголь) сувдан кўра кўпроқ харид қилинади. Бу ҳам қайсидир маънода маданиятининг бир турига айланган.

    Талабалар ишлаши мумкинми?

    Мамлакат қонунларига кўра, бакалавр ва магистрлар ҳафтасига 20 соатдан ортиқ ишлашлари мумкин эмас. Аммо шанба, якшанба, таътил пайтларида чекланмаган миқдорда ишлашга рухсат берилган.

    Аксарият талабалар почта, элтиб бериш хизмати, ошхона ва кафеларда ишлайди. Завод, фабрика, қурилишларда ишлайдиганлари ҳам йўқ эмас.

    Мен ҳам ўқишдан ташқари иккита жойда университетимдаги Global Business Department офисида ёрдамчи ходим ва қиличбозлик тўгарагида ёрдамчи тренер сифатида ишлайман. Ойлик даромадим контрактим, яшаш харажатини бемалол қоплайди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Адашмасам мартдан бери Кореяга ўзимиздан бирорта янги талаба келмади. Олийгоҳлар хорижлик талабаларга муҳтож бўлса-да айрим ёшлар билан юзга келган қонунбузарликлар сабаб Ўзбекистондан келаётганларга виза талаблари кучайтирилган.

    Кореяга ўқишга келмоқчи бўлганлар учун тавсиялар

    • Ўқишга талабанинг ўзи ҳеч қандай агентликсиз кирса ҳам бўлади. Энг муҳими, тил сертификатлари IELTS 5.5 -6/TOEFL 76 ёки TOPIC 3’дан юқори баллари бўлиши керак. Албатта, бу тил курсларига келувчилар учун эмас.
    • Талаба корейс тилини билиши шарт. Гарчи инглиз тилида таҳсил олишга келаётган бўлса ҳам. Тил иш топишда жуда керак бўлади.
    • Мамлакатда бирор ноқулай вазиятга тушиб қолмаслик учун халқи нимани яхши кўради, нимани ёқтирмайди, яхшилаб билиб олиш шарт.
    • Юқорида айтганимдек, кўп овқатларни истеъмол қилиш қийин. Оч қолмаслик учун бир неча хил овқатларни ўрганиб келиш зарар қилмайди.
    • Мамлакатда тиббий хизмат нархлари анча қиммат. Шунинг учун агар соғлиқда муаммо бўлса, ўзимизда даволаниб, кейин келиш керак.
    Корейслар умуман бошқача халқ. Биз уларга ўхшашга ҳаракат қилганимиз учун эмас, уларнинг давлатида ўзбек бўлиб юрганимиз учун ҳурмат қилади, қадрлайди. Шунинг учун қаерда, қайси давлатда бўлсангиз ҳам ўзлигингизни сақлаб қолинг!

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Орзуларим Ўзбекистон билан боғлиқ

    Насиб қилса, ўқишимни тамомлаб, Тошкентга қайтаман. Чунки орзуларимнинг ҳаммаси Ўзбекистон билан боғлиқ.  Айни пайтдаги ниятим ўз бизнесимни йўлга қўйиб, корхона очиш.

    Энг муҳими, оилам, мени яхши кўрган инсонлар ҳеч нимага зориқмасдан яхши яшашларини истайман. Шу мақсад менга доимо мотивация бериб туради.

    Хонзодабегим Аъзамова суҳбатлашди.

    Мавзуга доир: 

    • «Агар ўзбеклар Иордания ҳақида билганидами, жон деб келган бўларди». Амманда таҳсил олаётган ўзбекистонлик Фадрийя Фарҳод ҳикояси
    • Барчага бағрини очган Швеция нега ўзбекистонликларни қабул қилмаяпти? Швецияда саккиз йилдан бери яшаётган Аиша Алиева ҳикояси
    • «Ҳаётимизни яхшилаш учун Португалияга келганмиз». Португалияда ўз бизнесини йўлга қўйган ўзбекистонлик аёл ҳикояси
    • «Бир йилда ўртача 15 дақиқа электр ўчиши мумкин». Данияда яшаётган ўзбекистонлик аёл билан суҳбат
    • Россияга ўқишга борган талабани қандай ҳаёт кутмоқда? Ўзбекистонлик Зарнигор Омониллаева ҳикояси
    • Google’да ишлаётган ўзбек йигити нима учун Ўзбекистонга қайтмоқчи эмас?
    • Буюк Британияда ўқиб, ҳозирда ўша ерда ишлаётган ўзбекистонлик Нурхон Эгамова ҳикояси
    • Миллиардерлар пойтахти Дубайда ишлаётган ўзбекистонлик Мурод Комилов ҳикояс
    • 13 маротаба IELTS имтиҳонини топшириб, 8.5 балл натижани қайд этган Бекзод Мираҳмедов ҳикояси
    • «Барчаси учун Хитойдан миннатдорман!» Хитойда докторантурада ўқиётган ўзбекистонлик Нафосат Тожибоева ҳикояси
    • Германияда ўқиш осонми? Ўзбекистонлик талаба ҳикояси
    • Ким бўлсанг ҳам энг яхшиси бўл! Гарвард тиббиёт олийгоҳининг илмий тадқиқотчиси ўзбекистонлик Жамшид Жамбулов ҳикояси

    17.12.2020, 18:16   Изоҳ (0)   66897
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Tesla компанияси автопилот тизими билан боғлиқ ўлим бўйича судланади

    Дунё | 15 июл, 03:39

    Хитой океанларни ўрганиш учун ўзининг биринчи “ақлли” кемасини яратди

    Дунё | 14 июл, 23:55

    “Путин кўпчиликни алдаган, лекин мени алдолмайди” — Трамп 

    Дунё | 14 июл, 23:40

    “Дарё” видеорепортажи: Наманганда 50 кун давом этган гуллар фестивали якунига етди

    Ўзбекистон | 14 июл, 23:27

    Ер эвазига 600 минг доллар: Ўзбекистонда ҳоким ўринбосари ва қатор мансабдорлар пора билан ушланди

    Ўзбекистон | 14 июл, 22:40

    Обама Трампнинг тариф урушларини танқид қилди

    Дунё | 14 июл, 22:30

    “Украинани қуроллантириш учун АҚШ Хитойдан қарз олишга мажбур” — америкалик сенатор

    Дунё | 14 июл, 22:10

    Евроиттифоқ Исроилни жазолашнинг 10 та усулини таклиф этди

    Дунё | 14 июл, 21:50

    Ҳаёт моҳиятини очиб берувчи 10 фалсафий мультфильм

    Кино | 14 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.