• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +22°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Келажакни башорат қиладиган мультсериал. 17 декабрь – машҳур «Симпсонлар» илк маротаба эфирга чиққан кун

    Нафақат Америкада, балки бутун дунёда машҳур «Симпсонлар» Fox компанияси учун Мэтт Гроэнинг томонидан яратилган машҳур комедик мультсериал. У Гомер, Марж, Барт, Лиза ва Магги каби аъзолардан иборат тўқима Симпсонлар оиласи орқали Америка ҳаётини сатира ва юморга бой тарзда тасвирлайди. «Дарё» колумнисти Раҳимжон Қудратов Америка маданияти ва жамиятини кулги остига олган ушбу машҳур мультсериал ҳақида маълумот беради. 

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Сериалдаги воқеалар хаёлий шаҳар – Спрингфилдда содир бўлади. Картина Америка маданияти ва жамияти, телевидениеси ва инсон тушиши мумкин бўлган турли вазиятларни кулги остига олади. 1989 йил 17 декабрда намойиш этилганидан бери ҳозиргача «Симпсонлар»нинг 694-қисми эфирга узатилди ва у фасллар ва эпизодлар сони бўйича Америкадаги энг узоқ давом этган телесериал деб баҳоланди. Сериал одатий Америка оиласи ҳаёт тарзини тасвирласа-да, у ўрта синф вакилларининг турмуш тарзини ёритишдан кўра кўпроқ аҳамият касб этади. Барча қаҳрамонлар қўшилган ҳолда замонавий жамият дуч келадиган муаммоларни ҳар томонлама ўрганиш имкониятига эга. Мисол учун, Гомер атом электр станциясида ишлаш орқали атроф-муҳитнинг айни кундаги ҳолати ҳақида фикр билдириши мумкин.

    Гомернинг фарзандлари Барт ва Лиза эса Спрингфилддаги бошланғич мактабда таълим олади, бу эса сериал муаллифларига таълим соҳасидаги долзарб ёки зиддиятли масалаларни олиб чиқиш учун қулай имконият яратади. Спрингфилдда болалар телевизион дастурларидан тортиб, то маҳаллий янгиликларга қадар кенг қамровли телевизион каналлар мавжуд, бу эса ишлаб чиқарувчиларга ўзлари ва бошқа кўнгилочар дастурлар ҳақида ҳазил қилиш имкониятини беради.

    Аммо томошабинларга «Симпсонлар»дан олиш мумкин бўлган интеллектуал озуқа ҳамда ажойиб ҳазиллар етарли эмас шекилли, улар сериалдан янада кўпроғини кутди. Мисол учун, кўплаб ишқибозлар сериалда келажак башорати яширинганига шубҳа қилмайди. «Симпсонлар»нинг шуҳратига сабаб бўлган бу башоратларнинг аксарияти охир-оқибат ҳақиқатга айланган ҳазиллар холос. Ҳақиқатга айланган ҳазиллар орасида энг машҳур мисол «Барт келажакка» эпизодидан келиб чиққан бўлиб, унда миллиардер Дональд Трамп бир пайтлар АҚШ президенти бўлгани ва халқни қашшоқликка дучор этгани ҳақида сўз боради. Ушбу эпизод биринчи марта 2000 йилда Трамп сайланишидан ўн олти йил олдин намойиш қилинди.

    Яна бир эпизодда эса 20th Cеntury Fox компанияси Wаlt Disney компаниясининг бўлинмаси сифатида ёритилди. Ўн тўққиз йил ўтгач, Disney ҳақиқатан ҳам Fox’ни сотиб олди. Симпсонларнинг бошқа башоратлари сифатида смартwatch, видеочат хизматлари, телефон ва компьютерлардаги автотузатиш функцияси, Нотр-Дамдаги ёнғин ҳамда Леди Гаганинг Super Bowl LI шоусидаги акробатик намойишлари эътироф этилади. Аммо булар қанчалик ҳақиқатга яқин?

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    2019 йил апрель ойининг ўрталарида Париждаги Нотр-Дам черковида ёнғин содир бўлганидан кўп ўтмай, «Симпсонлар»нинг бир эпизодидан олинган тасвир ижтимоий тармоқларда тарқалишни бошлади. «Симпсонлар» яна бир бор келажакни башорат қилди. Аслида эса «Симпсонлар» Нотр-Дамда ёнғин содир бўлишини назарда тутмаган эди. Нотр-Дам черковининг тасвири камида бир марта хаёлий Спрингфилд шаҳрида пайдо бўлган бўлса-да, бу тасвир интернетда тарқалган сурат билан бир хил эмасди. «Симпсонлар»даги ҳақиқий тасвирда черковга ўт тушмайди ва жаноб Бернс ҳам черков олдида бўлмайди. Интернетда тарқалган суратлар эса сохта эди.

    Автоматик тузатиш башорати

    «Симпсонлар» 1994 йилдаги «Муз устидаги Лиза» эпизодида гўёки «автоматик тузатиш» функциясини олдиндан башорат қилди. Аслида эса автоматик тузатиш камида 1993 йилдан бери мавжуд эди. Smartwatch – ақлли соат башорати ҳам худди шу тарзда содир бўлди.

    «Дэвид» ҳайкалининг тақиқланиши башорати

    1990 йилги эпизодда «Симпсонлар» Микеланжелонинг «Дэвид» ҳайкалини цензуралаш ва унинг нусхаларини яшириб қўйишга оид келажакдаги вазиятларни башорат қилгани даъво қилинди. Аслида-чи? XVI аср бошларида Микеланжелонинг «Дэвид» ҳайкали илк бора Флоренцияда намойиш этилган пайтиданоқ цензура қилинди ва унинг нусхаларини яшириш ҳолатлари кузатилди. Сериал муаллифлари эса бундай цензура кампанияларни башорат қилмади, аксинча, олдинги воқеаларни кулги остига олди холос.

    Леди Гаганинг намойиши башорати

    «Симпсонлар» эпизодидаги бир саҳна 2017 йилги Super Bowl’да поп юлдузи Леди Гаганинг намойишини башорат қилгани рост. Ёлғон қисми шундаки, ушбу башоратларни намойиш этувчи бир нечта тасвирлар таҳрирланган ёки ўзаро боғлиқ бўлмаган турли эпизодлардан олиб, бирлаштирилган эди.

    Интернетда кенг тарқалган бошқа кўплаб башоратлар ҳам худди шундай камчиликка эга: тасвирларга ўзгартишлар киритилди ёки турли эпизодлардан олинган расмларни бирлаштириб, улар орқали ягона воқеликка нисбатан берилди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    «Симпсонлар» ёзувчилари бу башоратлар ҳақида нима дейди?

    «Симпсонлар»нинг фахрий ёзувчиларидан бўлган Ал Жин башорат қилиш жараёни ҳақида шундай дейди: «Агар сиз кўп башорат қилсангиз, унда ўн фоизигина тўғри чиқади».

    «Биз футурологмиз, чунки биз сериал экранга чиқишидан ўн ой олдин ёзамиз, шунинг учун ҳам нима бўлишини тахмин қилишимизга тўғри келади», дея қўшимча қилган эди бошқа бир ссенарист.

    «Симпсонлар»нинг ёзувчилари, одатда, «Биз одамлар ажойиб башоратларимиздан жуда кўп нарсаларни ўйлаб топишларини башорат қиламиз», деб ҳазиллашиб юради.

    Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назаридан фарқ қилиши мумкин.

    17.12.2020, 22:47   Изоҳ (0)   18684
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Испанияда рус мафиясининг пулларини «ювиш» иши бўйича 20 дан ортиқ киши қўлга олинди

    17.12.2020, 22:11

    Twitter коронавирусга қарши вакциналар ҳақидаги ёлғон хабарларни ўчиришни бошлайди

    17.12.2020, 21:58

    «У кимга керак ўзи? Агар хоҳлаганимизда ишни охирига етказган бўлардик». Путин Навальнийнинг заҳарлангани ҳақида

    17.12.2020, 21:22

    Биткоин нархи 23 минг доллардан ошди

    17.12.2020, 21:10

    Путин нега ҳали ҳам COVID-19’га қарши вакцина олмагани сабабини айтди

    17.12.2020, 20:33

    Россияда мигрантларнинг вақтинчалик бўлиш муддати узайтирилди

    17.12.2020, 18:28
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.