Дунёнинг энг бой одами Жефф Безоснинг собиқ рафиқаси Маккензи Скотт тўрт ой ичида коронавирусга қарши кураш учун 4,1 миллиард доллар ўтказиб берди. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар берди.
Скоттнинг маълум қилишича, у аввалроқ маслаҳатчилар жамоасига мурожаат қилган. Жамоа унга коронавируснинг иқтисодий оқибатларидан зарар кўрганларга ҳақиқатан ҳам ёрдам берадиган хайрия ташкилотини танлашга ёрдам берган.
Маккензининг ёрдамчилари 6490 та ташкилотнинг ишини таҳлил қилиб чиққан. Улар орасида 384 таси танлаб олинган ва улар пулларни олган. Маккензининг қайд этишича, хайрия, ташкилотлар томонидан «ҳеч қандай мажбуриятни» назарда тутмайди.
Изоҳ (0)