Москвада 44 йилдан буён 2720 километргина йўл босган «ЗАЗ 968А» сотувга қўйилди, деб хабар беради Motor. Эълонда «Запорожец» 700 минг рублга (9500 доллар) баҳоланган бўлиб, бу пулга Ўзбекистон шароитида янги Chevrolet Cobalt харид қилиш мумкин.
Сотувчининг сўзларига кўра, 1976 йилда ишлаб чиқарилган қизил «ЗАЗ 968А» бирор марта ҳам реставрация қилинмаган ва заводдаги ҳолатини сақлаб қолган. Бундан ташқари, орқа узатмали икки эшикка эга машинага фақат бир киши эгалик қилган. Аммо сайтда қайд этилишича, автомобилнинг VIN-рақами нотўғри.
Кичик тиражли машинанинг интерьери жигарранг сунъий чарм билан қопланган. Эътиборли жиҳати, автомобилнинг орқани кўришга мўлжалланган бирорта ойнаси йўқ — ойна фақат салонда бор.
Автомобиль 42 от кучига эга 1,2 литрли бензин двигатель ёрдамида ҳаракатга келиб, у тўрт поғонали механик узатмалар қутиси ёрдамида бошқарилади.
Аввалроқ Москвада Mazda базасида яратилган «Запорожец» сотувга қўйилгани, шунингдек, 34 йил гаражда турган «Запарожец» 6500 долларга баҳолангани тўғрисида хабар берилганди. Ноябрь охирларида эса Тулада идеал ҳолатдаги «Запорожец» иккита янги iPhone нархида сотувга қўйилганди.
Изоҳ (0)