Жиззах вилоят давлат солиқ бошқармасига янги раҳбар тайинланди, дея хабар қилмоқда ЎзА.
Президент қарори билан Жиззах вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган Юнусжон Зоҳидович Насимжонов Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимига тайинланганди.
Шу муносабат билан Тошпўлатов Бекзод Турғунович Жиззах вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Маълумот учун, Тошпўлатов Бекзод 1983 йилда Жиззах шаҳрида туғилган. У мазкур тайинловга қадар Жиззах вилоят ДСБ бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган эди.
Аввалроқ Қораўзак ва Чимбой туманлари ИИБ бошлиқлари ўрин алмашгани, Вазирлар Маҳкамасининг Спорт ва туризмни ривожлантириш масалалари котибиятига мудир ҳамда Бухоро, Навоий ва Сирдарё вилоятига тергов бошқарма бошлиқлари тайинлангани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)