• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12760.21
    • RUB160.08
    • EUR14704.87
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда барқарор ривожланишни молиялаштиришнинг бирлаштирилган миллий механизми лойиҳаси бошланди

    Ўзбекистоннинг барқарор ривожланиш томон саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш учун БМТнинг бир қатор агентликлари ҳукуматга давлат ва хусусий молиялаштиришнинг янги шакллари билан мавжуд ресурслардан фойдаланадиган кенг қамровли молиялаштириш тузилмасини ишлаб чиқишда ёрдам бериш учун ўз кучларини бирлаштиради.

    БМТ Тараққиёт дастури лойиҳаси матбуот котиби Беҳзод Умаровнинг маълум қилишича, ишга туширилаётган янги қўшма дастур Ўзбекистон ҳукуматига қашшоқликни камайтириш, соғлиқни сақлаш тизимини мустаҳкамлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, гендер тенглигини тарғиб қилиш ва самарали бошқарувни таъминлашга қаратилган миллий ривожланиш стратегиясини молиялаштиришнинг умумий тузилмасини мустаҳкамлашда ёрдам беради.

    Шу кунларда бошланган «Ўзбекистонда барқарор ривожланишни молиялаштиришнинг бирлаштирилган миллий механизми (МБММ)» лойиҳаси дастлаб 2022 йил охиригача давом этади ва Ўзбекистон Молия вазирлиги биносида жойлашади. БМТ Тараққиёт Дастури ушбу қўшма дастурга ташкилотнинг Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ), Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) ва БМТнинг Гиёҳвандлик ва жиноятчилик бўйича бошқармаси (БМТ ГЖБ) билан ҳамкорликда раҳбарлик қилади.

    БМТнинг доимий координатори Ҳелена Фрэйзернинг айтишича, БМТнинг ҳукуматни қўллаб-қувватлаш бўйича ушбу қўшма дастури учун вақт жуда тўғри танланган, чунки мамлакат COVID-19 пандемияси оқибатларидан қутулишга интилмоқда.

    «Ушбу қўшма дастур ҳукуматга муқаррар равишда молиявий оқимларнинг пасайишига олиб келадиган нарсаларни ўзгартиришга, ҳукуматнинг Барқарор ривожланиш мақсдалари (БРМ)нинг улкан марраларига эришиш бўйича тезкор ечимларни топишга ёрдам беради ва бунда айниқса соғлиқни сақлаш, ижтимоий ҳимоя ва иқлим ўзгаришига қарши курашга алоҳида эътибор қаратилади», – деди у.

    Молия вазири ўринбосари Аҳадбек Ҳайдаровнинг таъкидлашича, барқарор ривожланиш мақсадларига мувофиқ мамлакатни ривожлантириш истиқболларини амалга ошириш учун зарур бўлажак маблағ миқдорини тўғри аниқлаш учун ҳар томонлама баҳолашларни амалга ошириш зарур.

    «Биз Ўзбекистонда барқарор ривожланишни молиялаштиришнинг бирлаштирилган миллий механизмини яратиш бўйича ушбу қўшма дастур бу масалада бизга ёрдам беради деб умид қиламиз», — деди у.

    Қўшимча қилинишича, ҳукумат ривожланиш бўйича миллий устувор вазифаларга ва БРМга эришиш учун турли манбалардан, шу жумладан, давлат бюджети ва ташқи қарзларни ўз ичига олган молияларни жалб қилмоқда.

    БМТ Тараққиёт дастурининг доимий вакили Матилда Димовсканинг таъкидлашича, МБММ Ўзбекистоннинг миллий ривожланиш стратегияси ва уларни молиялаштиришни Барқарор ривожланиш мақсадларига мувофиқлаштиришга имкон берувчи кенг қамровли асосдир.

    «Дастур давлат ва хусусий молиялаштириш бўйича ечимларини ишлаб чиқади ва мавжуд маблағлардан самарали фойдаланган ҳолда янги ресурсларни жалб қилишга ёрдам беради. БМТ Тараққиёт Дастури инклюзив ўсиш ва ривожланишни молиялаштириш бўйича тажрибага эга бўлиб, ҳукумат БРМга эришиш учун миллий молиялаштириш механизмини яратишга интилаётганида уни қўллаб-қувватлашга тайёр», — деди у.

    2030 йилга қадар белгиланган кун тартиби доирасида дунё раҳбарлари ўз зиммаларига шу муддатгача қашшоқликни тугатиш бўйича ҳеч кимнинг ортда қолмаслигини таъминлаш бўйича катта мажбуриятларни олди. Бироқ етарли ресурсларни таъминлаш асосий муаммо бўлиб қолмоқда. Ривожланаётган мамлакатлар йилига 2,5—3 триллион доллар миқдоридаги камомадга дуч келмоқда.

    Жаҳон молия тизимининг ҳажми, кўлами ва мураккаблиги даражасини ҳисобга олган ҳолда, миллий тараққиётни молиялаштириш назарий жиҳатдан мавжуд, аммо асосан хусусий равишда таъминланадиган бундай молиялаш кўпинча минтақалар ва унга энг муҳтож одамларга етиб бормайди. Бироқ давлат молиялаштириши ва хусусий инвестицияларни БРМларга йўналтириш имкониятлари мавжуд. Давлат бюджетлари, молия бозорлари, хусусий инвесторлар, хайр-эҳсонлар ва пул ўтказмалари бюджет камомадини ҳал қилишда жуда муҳимдир.

    БРМ — Ўзбекистонда

    Ўзбекистон 2030 йилга қадар кун тартибига содиқдир ва уни ҳукумат учун устувор вазифа қилиб белгилаб қўйган. БМТ кўмаги билан миллий БРМ ва вазифалар амалдаги ва янги тармоқ стратегиялари ва дастурларига киритилмоқда. Бироқ ушбу улкан мақсадларга эришиш учун Ўзбекистонга катта ҳажмдаги маблағлар керак.

    2018 йили Халқаро валюта жамғармаси томонидан амалга оширилган соғлиқни сақлаш, таълим ва инфратузилма бўйича БРМларга эришиш учун зарур бўлган харажатлар ҳисоб-китоби шуни кўрсатдики, мамлакатга 2030 йилга қадар ЯИМнинг 8,7 фоизи атрофида қўшимча маблағлар лозим бўлар экан. Шу муносабат билан ХВЖ қўшимча ресурсларни шошилинч равишда сафарбар этишга чорлади.

    Қўшма дастур ушбу эҳтиёжга жавобан давлат молиявий ресурсларидан янада самарали, ошкора ва натижаларга йўналтирилган фойдаланишни, шунингдек, миллий ривожланишнинг устувор йўналишлари учун давлат ва хусусий маблағлардан яна-да мувофиқлаштирилган ва комплекс фойдаланишни таъминлайди. Бу ҳукуматга молиялаштиришнинг янги манбаларини жалб қилишга, шу жумладан, буларни яшил облигациялар ва краудфандинг, пул ўтказмалари, жамғарма ва инвестициялар кўпайиши ва ноқонуний фаолиятдан мусодара қилинган активларни қўллаш кабилар орқали амалга оширишга ёрдам беради.

    Қўшма дастур БМТ Бош котиби томонидан ривожланишнинг янги ва инновацион ёндашувларини рағбатлантириш ва жорий этиш орқали ривожланиш амалиётини ўзгартириш бўйича барча 17 глобал мақсадлар устида ишлаш учун ташкил этилган қўшма БРМ жамғармаси томонидан молиялаштирилади.

    Қўшма БРМ жамғармаси БМТнинг доимий координаторлари ва БМТнинг мамлакат жамоаларини ҳукуматлар билан ҳамкорликда глобал, минтақавий ва мамлакат даражаларида БРМлар йўналиши бўйича тараққиётга олиб борувчи ақлли молиялаштириш стратегияларига олиб келадиган яхлит ва ўзгарувчан сиёсатни рағбатлантиришни қўллаб-қувватлашга қаратилган.

    Изоҳ: БРМ қўшма жамғармаси қуйидаги донор давлатларнинг маблағлари ҳисобига тузилган — Дания, Европа Иттифоқи, Германия, Ирландия, Луксембург, Монако, Нидерландия, Норвегия, Португалия, Испания, Швеция ва Швейцария.

    14.12.2020, 17:44   Изоҳ (0)   6534
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда шафқатсизликни тарғиб қилувчи видеоларни интернетга жойлаштирганлар учун 89 млн сўмлик жарима жорий этилиши мумкин

    14.12.2020, 17:02

    Ўзбекистонда ҳафта охирига бориб ҳаво ҳарорати кўтарилади

    14.12.2020, 16:49

    Ўзбекистон Конституциясига қандай ўзгартиришлар киритилиши маълум бўлди

    14.12.2020, 15:49

    Самарқандда давлатга салкам 56 млрд сўм зарар етказган кадастр корхонаси мансабдорлари устидан жиноят иши очилди

    14.12.2020, 15:27

    Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудлари ва Фарғона водийсида 15 декабрь куни қор ёғиши мумкин

    14.12.2020, 13:38

    Туркияда 31 ёшли ўзбекистонлик тиланчи томонидан пичоқлаб ўлдирилди (видео)

    14.12.2020, 13:08
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони

     

    Тавсия этамиз

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Вьетнамдаги тўфонда 5 киши ҳалок бўлиб, 2 киши бедарак йўқолди

    Дунё | 15 июн, 23:34

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Бавария” “Окленд Сити” дарвозасига жавобсиз 10 та гол урди

    Спорт | 15 июн, 23:24

    “Ўзим ҳам хавотирдаман” — профессор Зарифбой Ибодуллаев руҳий беморлар билан бўлаётган аянчли ҳолатлар ҳақида

    Ўзбекистон | 15 июн, 22:42

    Суперлига. “Насаф” ва “Динамо”дан ғалаба, “Сурхон” — “Нефтчи” баҳсида ҳисоб очилмади

    Спорт | 15 июн, 22:14

    Қозон ва Нижнекамск аэропортлари дрон ҳужуми хавфи сабабли вақтинча ёпилди

    Дунё | 15 июн, 21:56

    Туркияда ҳаво шари қулаб тушди

    Дунё | 15 июн, 21:25

    АҚШда мамлакат бўйлаб 2 мингга яқин жойда намойиш ўтказилди

    Дунё | 15 июн, 20:53

    Исроил ҳарбийлари ёрдам марказларида яна 23 нафар фаластинликни ўлдирди

    Дунё | 15 июн, 20:06
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.