• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    «Ишдаги ишқ» фильми юлдузи Алиса Фрейндлих 86 ёшда. Актриса ҳақида кўпчилик билмайдиган қизиқарли маълумотлар (фото)

    1981 йил Халқ артисти унвони, шунингдек, 4 та олий мукофот, кўплаб кино ва театр мукофотлари совриндори – Россиянинг маҳоратли актрисаси Алиса Фрейндлих 8 декабрь куни 86 ёшга тўлди.

    Фото: «Питер.тв»

    Фото: «Питер.тв»

    Алиса Бруновна 1934 йил 8 декабрь куни Россиянинг Ленинград шаҳрида туғилган. Унга исм отаси ва бувиси томонидан қўйилган бўлиб, онаси уни Наташа деб чақиришни ёқтирган. Алисанинг отаси ярим немис, онаси эса Псковдан эди. Алисага актёрлик маҳорати актёрлик курсида учрашган ота-онасидан ўтган. Афсуски, уларнинг оиласи уруш бошланмасидан аввал ажралиб кетган.

    Фото: «klops.su»

    Фото: «klops.su»

    Уруш, қамал, очлик… Актрисанинг болалиги ҳавас қилгулик даражада ўтмаган. Унинг ўзи эса у даврларни шундай эслайди: «Мен шу қадар қадимий инсонманки, илк хотираларим урушгача бўлган. Улар, эҳтимол, кейингиларига қараганда ёрқинроқдир. Болалигим бахтли ўтган, ота-онам ёш, ҳар нарсага ғайратли, ҳали ўйнаб-кулишни истар эди».

    Фото: «klops.su»

    Фото: «klops.su»

    Уруш тугаганидан сўнг Алиса театр гуруҳида таҳсил олишни бошлаган ва ушбу санъат турига шунчалар қизиқиб қолганидан 1953 йил Островский номидаги театр институтига ўқишга кирган.

    Фото: «<span style=film-like.ru»" data-action="zoom" class="border lazyload" />

    Фото: «film-like.ru»

    Ўқишни муваффақиятли якунлаган Алиса Ленинград драма театрига, ундан сўнг Ленсовет академик театрига ишга жойлашган. Аввалги иш жойида иккинчи даражали роллари туфайли тақдирланган бўлса, кейинчалик театрнинг бош актрисасига айланган ва турмуш ўртоғи режиссёр Игор Владимировнинг спектаклларида роль ижро этган.

    Фото: «film-like.ru»

    Фото: «film-like.ru»

    «Игор Петрович Владимиров – менинг санъатдаги ҳақиқий устозим. Ғамхўр ва талабчан ўқитувчим. Менинг содиқ дўстим. Мен театрдаги барча ютуқларим учун ундан қарздорман», − дейди актриса.

    Фото: «kino-teatr.ru»

    Фото: «kino-teatr.ru»

    Алиса биринчи марта 1956 йил ўз курсдоши Владимир Карасевга турмушга чиққан, аммо институтни якунлагунча ажрашиб кетган. Биринчи турмуши ҳақида актриса шундай дейди: «Менимча, бу бир синов ёки никоҳ нима эканлигини билишга бўлган тажрибасиз уриниш эди».

    Фото: «russkiymir.ru»

    Фото: «russkiymir.ru»

    Иккинчи оиласи юқорида айтилганидек, режиссёр Игор Владимиров – Алисани таниқли актрисага айланишига сабабчи бўлган инсон эди. Улар 1961 йил турмуш қурган ва 20 йил давомида бахтли ҳаёт кечирган. Алиса 34 ёшида қизалоғи Варварани дунёга келтирган. Алисанинг муваффақияти сабабли эрининг рашки, шунингдек, меҳрибон турмуш ўртоғи учун аёлларнинг актрисага ҳасади ортидан улар ажрашишга қарор қилган. Орадан икки йил ўтиб, актриса Ленсовет театридаги иш фаолиятини ҳам якунлаган.

    Фото: «dni.ru»

    Фото: «dni.ru»

    «Бизнинг айрилиғимиз Игор учун ҳам, театр учун ҳам оғир эди. Мен буни англаганим учун ҳам спектакллардаги ролимни ижро этаман, деб қасам ичдим. Аммо Игор буни хоҳламади. Иштирокимдаги спектакллар рэпертуардан бутунлай олиб ташланди. Шунингдек, театрда янги актрисалар ҳам пайдо бўлганди», − дейди ҳозиргача Товстоногов номидаги катта драма театрида фаолият юритаётган актриса.

    Фото: «film-like.ru»

    Фото: «film-like.ru»

    Актрисанинг учинчи турмуши ёш актёр ва рассом Юрий Соловей билан 12 йил давом этди. «Юра билан ҳам ҳаётимиз жуда яхши кечди. У мени бошқалар каби касбимдан рашк қилмас эди. Аммо у Германия кетиш таклифини билдирди ва у ерда ишга жойлашди. Мен буни рад этдим, натижада айрилишимизга тўғри келди».

    Фото: «Питер.тв»

    Фото: «Питер.тв»

    1990 йилдан сўнг актриса бор меҳрини қизи ва набирасига бағишлашни муҳим деб билди ва бошқа оила қурмади. Алисанинг қизи Варвара актриса сифатида спектаклларда онаси билан роль ижро этган.

    Фото: «Питер.тв»

    Фото: «Питер.тв»

    Унинг Никита ва Аня исмли фарзандлари бор. Никита ҳам онаси ва бувисининг изидан бориб, санъатнинг бошқа соҳасида продюсерлик билан шуғулланади. Яна бир набираси Анна туфайли актриса катта бувига айланди, унинг Соня исмли қизалоғи 1,5 йил аввал дунёга келган.

    Фото: «film-like.ru»

    Фото: «film-like.ru»

    Алиса 23 ёшидан бошлаб 63 йил давомида театрда «яшади», деса ҳам бўлади. «Менинг қувватим жуда оз қолди. Саҳнага чиқишдан аввал ибодат қиламан. Қариндош, яқинлар, мен учун қадрли бўлган барчадан кечирим сўрайман. Оз бўлса ҳам уларнинг кўмакларига муҳтожман», − дейди айни дамда 86 ёшни қаршилаган актриса.

    Фото: «film-like.ru»

    Фото: «film-like.ru»

    Мавзуга доир:

    • Комедияларнинг маликасига айланган қошсиз актриса – Вупи Goldберг 65 ёшда (фото)
    • «Москва кўз ёшларга ишонмайди» фильми қаҳрамонлари 40 йил ичида қай даражада ўзгарди? (фото)
    • «Чиройли қиз, яхши қиз Лида» — Наталя Селезнёванинг ҳаёти қандай кечди? (фото)

    08.12.2020, 22:47   Изоҳ (0)   58960
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Уддалаб бўлмас топшириқ-8» фильми космосда суратга олинади

    08.12.2020, 19:45

    Эпизод роллари билан эътибор қозонган ёш актёр Мирафзал Шофайзиев ҳозир қаерда? (фото)

    08.12.2020, 14:19

    8 декабрь куни «Ибрат» ва «Маҳмудхўжа Беҳбудий» фильмлари телеканаллар орқали намойиш этилади

    08.12.2020, 10:26

    Шон Коннери ижросидаги Жеймс Бонднинг пистолети 250 минг долларга сотилди

    07.12.2020, 09:59

    Ўз мухлислари билан турмуш қурган Болливуд юлдузлари (фото)

    06.12.2020, 19:50

    Ди Каприо, Том Круз ва Сильвестер Сталлоне: Жароҳатланганига қарамай роль ижро қилишдан тўхтамаган актёрлар (фото)

    06.12.2020, 14:46
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россияда 130 га яқин шаҳар йўқолиб кетиши мумкин

    Дунё | 5 август, 20:15

    Мулкдорни 100 фоиз рози қилмагунча ҳеч қандай қурилиш ва бузиш ишлари амалга оширилмайди

    Ўзбекистон | 5 август, 20:15

    АҚШ 250 нафар ноқонуний муҳожирни Руандага депортация қилади

    Дунё | 5 август, 19:55

    Ўзбекистон ва Туркманистон президентлари стратегик шерикликни кенгайтиришга келишиб олди

    Ўзбекистон | 5 август, 19:44

    Нафис мато ва очиқ ранглар: таниқли инстаблогерларнинг ёзги образларини таҳлил қиламиз

    Лайфстайл | 5 август, 19:40

    Британия контрразведкасининг биринчи аёл директори Стелла Римингтон вафот этди

    Дунё | 5 август, 19:20

    Қирғизистондаги зилзила Ўзбекистоннинг бешта ҳудудида сезилди

    Ўзбекистон | 5 август, 19:19

    Лазизбек Муллажоновнинг Олимпия медали бекор қилиниши ҳақидаги хабарлар рад этилди

    Спорт | 5 август, 19:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.