• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12497.75
    • RUB156.79
    • EUR14658.61
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Ярим эмас, бутун жамоа. Дунёнинг айни дамдаги энг яхши дарвозабонлари

    Одатда дарвозабонларга ярим жамоа дея таъриф берилади. Бироқ сўнгги йилларда гувоҳи бўляпмизки, улар нафақат ярим, балки бутун бошли жамоанинг жонига оро бўлмоқда. Ўз навбатида бу трансфер бозорида ҳам исботини топиб, малакали ва иқтидорли дарвозабонларга бўлган талаб тобора ошиб бормоқда. Тўғри англаганингиздек, ҳозир дунёнинг айни дамдаги энг яхши голкиперлари ҳақида фикр юритамиз.

    Мануэль Нойер («Бавария», Германия)

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Узоқ йиллар давомида барқарор ўйин кўрсатган ва ҳатто «Олтин тўп» учун даъвогар бўлган Нойернинг ўйинида сўнгги йилларда тан олиш лозим, бироз пасайиш кузатилди. Албатта, бунга қайсидир маънода ёш ва вақтнинг ҳам таъсири бўлди. Шунга қарамай, 34 ёшли тажрибали дарвозабон иқтидори ва ўзига бўлган ишончи туфайли ҳамон эътирозларсиз энг зўрлари қаторида тилга олинмоқда.

    Алиссон («Ливерпуль», Бразилия)

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Бугунги кунда «Ливерпуль»ни бразилиялик посбонсиз тасаввур қилиш мушкул. Айнан унинг келиши билан жамоада дарвозабонлар тақчиллигига барҳам берилди. Бундан ташқари Алиссон терма жамоаси сафида ҳам ишончли ўйинлар кўрсатиб келмоқда. Алиссон айни дамда дунёнинг энг яхши икки дарвозабонининг биридир.

    Ян Облак («Атлетико», Словения)

    Фото: Eurosport

    Фото: Eurosport

    Словениялик посбоннинг ўйинига назар ташланар экансиз, гўё унинг нозик жиҳати йўқдек. 2014 йилдан бери «матрасчилар» шарафини ҳимоя қилиб келаётган Облак ўзининг чиқишлари ва чизиқдан олиб чиқилган тўплари билан танилган. У деярли хато қилмайди ва шерикларидан ҳам шуни талаб қилади.

    Марк-Андре тер Штеген («Барселона», Германия)

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    2014 йилда каталон клубига ўтган тер Штеген Испаниядаги дастлабки икки мавсумида Клаудио Бравонинг соясида қолиб кетди ва атиги 7 та ўйин ўтказди, холос. Ҳозир эса мухлисларни бунга ишонтириш қийин. «Барселона»нинг танқид қилинмайдиган кам сонли ўйинчиларидан бўлган посбон айни дамда 28 ёшда. Шундай экан, у ҳали яна бир неча йил ўз даражасида ўйнай олади.

    Тибо Куртуа («Реал», Бельгия)

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Илк мавсумдаги муваффақиятсизликлардан кейин аёвсиз танқидлар ёмғирига учраган Куртуа 2019/20 йилги мавсумдан бошлаб ўзига кела бошлади ва позициясини тиклаб олди. «Қироллик клуби»нинг Ла Лига 2019/20 йилги мавсумидаги чемпионлигида эса Тибониннг ҳиссаси беқиёс бўлди. Ҳозирга  келиб у ҳақли равишда ўз ҳамкасблари орасида етакчилардан бири ҳисобланади.

    Эдерсон («Манчестер Сити», Бразилия)

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Эдерсон ўзининг фойдали ва томошабоп ўйинлари билан тезда «Манчестер Сити» таркибига кириб келди ва қисқа муддат ичида Премьер Лигани забт этишга эришди. Биринчи мавсумда (2017 йилда «Сити»га ўтган) 17 та «қуруқ» ўйин ўтказган бўлса, кейингисида бу кўрсаткич 20 тага етди. Гвардиола бразилиялик учун сарфланган 40 миллион еврога умуман афсусланмайди, Эдерсон «Манчестер Сити» услубига жуда мос келади. Халқаро миқёсдаги унинг ягона муаммоси, Алиссон билан ватандош бўлганидир.

    Кейлор Навас (ПСЖ, Коста-Рика)

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Ажойиб дарвозабон ва камтар инсон Кейлор Навасга ортиқча таъриф беришга ҳожат йўқ. Бунга яққол мисол қилиб, ПСЖ футболчиларининг жамоа Чемпионлар Лигасида «Боруссия Д»ни мағлубиятга учратгандан сўнг Эрлинг Ҳоландни масхара қилишга қарор қилганида, унинг буни қатъиян рад этганини келтириш мумкин. «Реал Мадрид» дарвозада айнан Кейлор билан уч бор Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонган, фақат уни ёмон кўрадиганларгина Наваснинг «қироллик клуби» муваффақиятига қўшган ҳиссасини кўр(ол)маслиги мумкин. Кейлорнинг ўзи хоҳламаса-да, «қаймоқранглилар» у билан ҳамкорликни тўхтатди, аммо коста-рикалик Парижда ҳам «йўқолиб» қолгани йўқ.

    Жанлуижи Доннарумма («Милан», Италия)

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    1999 йилда туғилган Доннарумма 2015 йилдаёқ «Милан» билан профессионал шартнома имзолаганди. Бугунги кунга келиб эса у нафақат «Милан», балки, Италия миллий жамоасининг ҳам асосий дарвозабони ҳисобланади. Уни ҳатто Буффоннинг вориси ҳам аташади. Шунинг ўзи унинг қанчалик иқтидорли дарвозабон эканидан далолат бериб турибди.

    Самир Ҳанданович («Интер», Словения)

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Аллақачон 36 ёшни қаршилаган бўлишига қарамай Самир ҳамон нималарга қодир эканлигини исботлашда давом этмоқда. У терма жамоадаги фаолиятини беш йил олдин якунлаган, боиси Словения терма жамоасида юқорида номи келтирилган (Облак) дарвозабон пайдо бўлган эди. Аммо А Серияда словениялик ўн йилдан кўпроқ вақт давомида юқори даражада тўп суриб келмоқда. Албатта, Самир фаолиятининг катта қисмини Буффон соясида ўтказди, бироқ ҳозирда у Италия чемпионатининг энг тажрибали ва моҳир дарвозабони ҳисобланади.

    Давид де Хеа («Манчестер Юнайтед», Испания)

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Аксарият мухлислар ҳамон де Хеани сайёранинг энг яхши дарвозабони деб ҳисоблашда давом этмоқда, чунки бир неча йил олдин Давид ҳақиқат ҳам мунтазам равишда ақл бовар қилмас сейв ва гравитация қонунларига зид бўлган парвозларни амалга оширарди. Ҳозирда ҳам у баъзи-баъзида шундай ўйинлар ўтказиб туради, аммо «Юнайтед» бугунги ҳимояси билан бу даражани ушлаб туриш деярли имконсиз иш. Нима бўлган тақдирда ҳам де Хеанинг энг яхши дарвозабонлар рейтингидан (охирги қаторда бўлса-да) ўрин олмаслиги шунчаки мантиқсиз иш бўларди.

    Бошқа мақолалар:

    • Сотқинларми ёки унутилганлар? Маҳаллийлаштирилган юлдуз футболчилар ҳақида
    • Хайр, маэстро! 2020 йилда бутсасини михга илган таниқли футболчилар ҳақида
    • Роналду, Месси, Пеле, Дрогба ва Бекҳэм. Жиддий касалликларни енгиб ўтган таниқли футболчилар

    11.12.2020, 12:01   Изоҳ (0)   18206
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ижарадаги уй, ҳашаматли машиналар ва хайриялар. «Манчестер Сити» «мияси» Кевин де Брюйне қандай ҳаёт кечиради?

    11.12.2020, 11:00

    Уй, оила, машиналар ва хайриялар. Футбол даҳоси Зинедин Зиданнинг ҳашаматли ҳаёти

    11.12.2020, 10:02

    Европа Лигаси. «Тоттенҳэм», «Лестер» ва «Милан» сўнгги турдаги ғалаба эвазига гуруҳни 1-ўринда якунлади

    11.12.2020, 08:23

    Европа Лигаси. «Арсенал» 6 та гол урилган ўйинда ғалаба қозонди, «Наполи» плей-оффга йўлланма олди, «Рома»да эса мағлубият

    11.12.2020, 01:30

    Европа Чемпионлар Лигасида 6-тур рамзий терма жамоаси аниқланди

    10.12.2020, 23:04

    Осиё Чемпионлар Лигаси. Шарқий минтақада ярим финалчилар номи маълум бўлди

    10.12.2020, 22:28
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Бир-биримизга: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов

     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда мандат эълон қилинди

    Ўзбекистон | 14 август, 08:25

    Афғонистонда уч нафар сеҳргар ҳибсга олинди

    Дунё | 14 август, 08:12

    “ПСЖ” “Тоттенҳэм”ни мағлубиятга учратиб, УЕФА Суперкубоги соҳибига айланди (видео)

    Спорт | 14 август, 07:27

    Россияда Telegram ва WhatsApp орқали қўнғироқлар қисман чекловга учради

    Дунё | 14 август, 00:05

    Ўзбекистонга мол гўшти импорти икки баравар оширилди

    Иқтисодиёт | 13 август, 23:50

    Трамп, Путин ва Зеленский учрашуви учун жой изланмоқда — CBS

    Дунё | 13 август, 23:40

    Сурия ва Туркия ҳарбий ҳамкорлик тўғрисида битим имзолади

    Дунё | 13 август, 23:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.