• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12578.21
    • RUB160.31
    • EUR14633.49
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Ижарадаги уй, ҳашаматли машиналар ва хайриялар. «Манчестер Сити» «мияси» Кевин де Брюйне қандай ҳаёт кечиради?

    Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»сининг асосий «мияси» бўлган Кевин де Брюйне ҳар доим майдонда ўта интизомли футболчи сифатида таассурот қолдирган ва ҳеч ким билан кескин низоларга бормаган. Хўш, «шаҳарликлар» юлдузи майдон ташқарисида ҳам шундайми, у қандай ҳаёт кечиради? Қуйида айнан ушбу саволларга жавоб беришга ва унинг ҳашаматли ҳаёти ҳақида ҳикоя қилишга ҳаракат қиламиз.

    Қаерда яшайди?

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Кутилганидек, Кевин ўз даражасидаги бошқа футболчилар билан солиштирганда, нисбатан камтарона ҳаёт кечиради. Футболчи оиласи билан Манчестер яқинида, клуб томонидан ижарага берилган уйда истиқомат қилади.

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Уй икки қаватдан иборат бўлиб, ҳовли ва ичкарида сузиш ҳавзалари мавжуд. Шунингдек, бир қанча ётоқхона, меҳмонхона ва, албатта, ошхона бор. Бундан ташқари уйда болалар майдончасини ҳам кўриш мумкин.

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Машиналар

    Уй ўзиники бўлмаса-да, Кевин ажойиб автопаркнинг эгаси ҳисобланади.

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Унинг гаражидаги биринчи машина, нархи 100 минг долларлик Mercedes-Benz GLE Coupe 350 D. Ушбу машина 249 от кучига эга ва 7 сонияда 100 км/соат тезликкача етиши мумкин. Автомобильнинг максимал тезлиги эса 226 км/соатни ташкил этади.

    Фото: HyperFocal

    Фото: HyperFocal

    Ўйинчининг иккинчи автоулови Range Rover бўлиб, у де Брюйнега 200 минг долларга тушган. Range’нинг максимал тезлиги 220 км/соатни ташкил этиб, унинг спидометридаги кўрсаткич 6,8 сония ичида 100 чизиғига етиши мумкин.

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Mercedes-Benz G63 Кевиннинг учинчи автомобили ҳисобланади. Ушбу «тойчоқ» учун футболчи 150 минг доллардан воз кечган. Унинг максимал тезлиги соатига 230 кмга етиши мумкин.

    Шахсий ҳаёти

    Футболчи 2014 йилда ватандоши Мишел Лакруа исмли қиз билан Генк (Бельгия) шаҳрида танишади. 2016 ва 2018 йилларда икки бор ўғил фарзанд кўрган жуфтлик 2017 йилнинг июнь ойида муносабатларини расмийлаштирган.

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Дўстлари

    Кевин жуда камтар ва ёпиқ одам бўлгани учун дўстларининг сони билан мақтана олмайди. Унинг футбол оламидаги ягона дўсти Раҳим Стерлинг.

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Футболчилар 2015 йилда, «Манчестер Сити»га ўтган вақтларида танишган, аммо бу вақт дўст тутиниш учун етарли бўлди. Интервьюларидан бирида Кевин Раҳим ҳақида шундай деганди: «Биз Раҳим билан яхши алоқаларга эгамиз, чунки иккимиз ҳам «Сити»га деярли бир вақтда келганмиз. Матбуотда бизни аёвсиз танқид қилишарди. Улар мени «Челси»дан ҳайдалган омадсиз деган бўлса, Раҳимни пул учун «Ливерпуль»ни ташлаб кетишда айбларди. У билан машғулотдан сўнг суҳбатлашдик ва унинг жуда яхши йигит эканини ва у ҳақидаги гаплар нотўғри эканини англаб етдим. Раҳим мен футболда учратган энг яхши ва камтар йигитлардан бири».

    Футболдан ташқари қизиқишлар

    Кевин юлдуз бўлишига қарамай ҳеч қачон қўполлик ва такаббурлик билан ажралиб турмаган. Футболчи бўш вақтларида ночорларга ёрдам беришни жуда яхши кўради ва ҳатто бир неча бор Африкага ҳам борган. «Биз учун сув худди ҳаво каби дунёдаги энг оддий нарса, аммо Сенегалда бундай эмас. Имкони бўлган ҳар бир киши уларга ёрдам бериши керак», — дейди де Брюйне Африкадаги ҳаёт ҳақида. Шунингдек, Кевин хайрия ишлари билан шуғулланади ва бошқаларни ҳам эзгу ишларга чорлайди.

    Даромади қанча?

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Кевиннинг «шаҳарликлар» билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзигача мўлжалланган, унга кўра, бельгияликнинг бир йиллик маоши 15 миллион еврони ташкил қилади. Бундан ташқари барча таниқли футболчилар сингари, де Брюйне ҳам турли хил бонуслар ва реклама шартномаларидан қўшимча даромад кўради.

    Бошқа мақолалар:

    • Алп тоғларидаги уй, қимматбаҳо машиналар ва Роналду билан дўстлик. «Ювентус» юлдузи Пауло Дибала қандай ҳаёт кечиради?
    • Ҳашаматли уй, қимматбаҳо машиналар ва шахсий самолёт. Пол Погба миллионларини нималарга сарфлайди?
    • Юлдузли қўшнилар, сараланган автомобиллар ва сув спорти. «Манчестер Сити» юлдузи Серхио Агуэро қандай ҳаёт кечиради?

    11.12.2020, 11:00   Изоҳ (0)   22622
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Уй, оила, машиналар ва хайриялар. Футбол даҳоси Зинедин Зиданнинг ҳашаматли ҳаёти

    11.12.2020, 10:02

    Европа Лигаси. «Тоттенҳэм», «Лестер» ва «Милан» сўнгги турдаги ғалаба эвазига гуруҳни 1-ўринда якунлади

    11.12.2020, 08:23

    Европа Лигаси. «Арсенал» 6 та гол урилган ўйинда ғалаба қозонди, «Наполи» плей-оффга йўлланма олди, «Рома»да эса мағлубият

    11.12.2020, 01:30

    Европа Чемпионлар Лигасида 6-тур рамзий терма жамоаси аниқланди

    10.12.2020, 23:04

    Осиё Чемпионлар Лигаси. Шарқий минтақада ярим финалчилар номи маълум бўлди

    10.12.2020, 22:28

    «Реал» Чемпионлар Лигасида рекорд ўрнатди

    10.12.2020, 21:36
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди



    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 

     

    Тавсия этамиз

    Фавворада чўмилаётган, музқаймоққа навбатда турган одамлар, майсада ухлаётган ит-мушуклар — Тошкентда чилла

    21 июл, 14:05

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Титанлар тўқнашуви: ғарб бургути кучлими ёхуд шарқ аждари?

    21 июл, 19:50

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жанубий Корея генерали Шимолий Корея билан атайлаб уруш юзага келтиришга уринишда айбланмоқда

    Дунё | 21 июл, 20:50

    Реклама | 21 июл, 19:30

    Бангладешда ўқув самолёти қулаб тушиши оқибатида 19 киши ҳалок бўлди (фото, видео)

    Дунё | 21 июл, 20:35

    Ўзбекистонда жуда иссиқ ҳаво ҳафта давомида сақланиб туради

    Ўзбекистон | 21 июл, 20:25

    АҚШ федерал судлари 75 фоиз ҳолатларда Трампга қарши қарорлар чиқарган

    Дунё | 21 июл, 20:15

    Гўштдан метангача: Ўзбекистонда қайси маҳсулотлар кескин қимматлашгани очиқланди

    Ўзбекистон | 21 июл, 20:05

    Титанлар тўқнашуви: ғарб бургути кучлими ёхуд шарқ аждари?

    Дунё | 21 июл, 19:50

    Навоийда атмосфера ҳавоси ифлослангани билан боғлиқ вазият назоратга олинган — Экология вазирлиги

    Ўзбекистон | 21 июл, 19:42

    Ўзбекистонда солиқ тўлашдан қочган корхоналар катта миқдорда жаримага тортилди

    Ўзбекистон | 21 июл, 19:23
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.