• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12834.61
    • RUB162.65
    • EUR14662.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +21°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Яккабоғда ҳомиладор хотини, қайнонаси ва икки болани ўлдирганликда гумонланаётган эркакнинг ақли заифлиги айтилмоқда

    Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманида яшовчи 30 ёшли фуқаро Яккабоғ туманида яшаб келаётган 25 ёшли ҳомиладор хотини, 55 ёшли қайнонаси ва хонадон эгаларининг 8 ва 6 ёшли набираларини ваҳшийларча ўлдирилгани ҳақида хабар берилди.

    Фото: «Дарё»

    Бош прокуратуранинг маълумот беришича, воқеа 2020 йилнинг 9 декабрь куни соат 23:30 да содир бўлган.

    «Дарё» мухбири Отабек Қўлдошев воқеа тафсилотларини ўрганиш мақсадида Яккабоғ туманининг «Эски Яккабоғ» маҳалласида бўлди.

    Фото: «Дарё»

    «Эски Яккабоғ» МФЙ профилактика инспектори Хондамир Холматовнинг маълумот беришича, Қамаши туманининг Қизилтепа қишлоғида яшовчи 30 ёшли А.Б. 2020 йил 9 декабрь куни соат чамаси 23:00 да турмуш ўртоғи марҳума Маржона Маҳаммадиеванинг ота уйи Яккабоғ туманининг «Эски Яккабоғ» маҳалласи, Отчопар кўчасидаги хонадонга ҳовли девордан яширинча ошиб ўтиб, қайнонаси марҳума Назира Шернаева, ҳомиладор хотини Маржона Маҳаммадиева ҳамда қайнонасининг икки нафар набирасини пичоқлаб ўлдирган.

    Хондамир Холматов.

    Хондамир Холматов.
    Фото: «Дарё»

    Маълум бўлишича, қотилликда гумонланаётган 30 ёшли А.Б. ва марҳума Маржона Маҳаммадиева 2019 йилнинг 22 декабрь куни турмуш қурган бўлиб, Қамаши туманининг «Бунёдкорлик» МФЙ Қизилтепа қишлоғида истиқомат қилиб келган. 2020 йилнинг июль ойига қадар бирга яшаган эр-хотин оилавий келишмовчилик сабаб сўнгги пайтларда алоҳида яшай бошлаган.

    Муродилла Турдимов.

    Муродилла Турдимов.
    Фото: «Дарё»

    «Эски Яккабоғ» МФЙ раиси Муродилла Турдимовнинг айтишича, Маржона Маҳаммадиеванинг ота уйида яшаётганини кўргач, сабабини сўраган.

    «Раҳматли Маржонадан нега турмуш ўртоғи билан бирга яшамаётганини сўраганимда, онаси Назира Шернаева қизи соғлиғи йўқлиги сабаб унга қараб турганини айтганди. Ва тез орада соғайсам, қизимни ўзим уйига олиб бориб қўяман деганди», — дейди МФЙ раиси.

    Қотиллик ҳақида дастлабки хабарни тарқатган Тuron24/7 Telegram канали қотил ота ҳомиладор турмуш ўртоғи, икки нафар фарзанди ва қайнонасини ўлдирганини ёзганди. Бироқ МФЙ масъуллари ва марҳума Назира Шернаевнинг қариндошлари қотиллик қурбонига айланган 8 ва 6 ёшли болалар марҳума Назира Шернаева ўғлининг фарзандлари эканлигини айтмоқда.

    Абдусалим Эшмаматов.

    Абдусалим Эшмаматов.
    Фото: «Дарё»

    «Норасида гўдаклар синглим ўғлининг фарзандлари — 8 ёшли қизи ва 6 ёшли ўғли эди. Болаларнинг ота-онаси уларни синглимга ташлаб, тирикчилик сабаб Россияга ишлашга кетганди. Бугун, 11 декабрь куни қайтиб келяпти. Куёвимиз ўша куни кечаси ҳовлидан ошиб кириб, Маржонани, синглим Назирани ва унинг саккиз, олти ёшли набираларини ваҳшийларча пичоқлаб ўлдирган. Уларни қийноққа солган. Кечаси бўлгани учун ҳеч ким эшитмаган», — дейди марҳума Назира Шернаеванинг акаси Абдусалим Эшмаматов.

    Шерзод Маҳаммадиев.

    Шерзод Маҳаммадиев.
    Фото: «Дарё»

    Марҳуманинг қариндоши Шерзод Маҳаммадиевнинг маълумот беришича, келини Назира Шернаева куёви томонидан пичоқлангач, жон талвасасида 20-30 метр юрган ва бақириб одамларни ёрдамга чақирган.

    «Кечаси соат 11 лар эди чамаси, бақирган овоз эшитилди. Қарасам ён қўшнимиз, келиним чақираётган экан. Борсам, йиқилиб ётган экан. Кейин келиним ‘ака, куёвим қизимни пичоқлаб кетди’, деди. Шунда мен қўлимга таёқ олиб, куёвнинг ортидан югурдим. Қарасам, қочиб кетган экан. Кейин қайтиб келдим. Келсам, келинимизнинг ҳали жони узилмаган экан. Ички ишлар ходимларига, тез ёрдамга телефон қилиб чақирдим», — дейди марҳума Назира Шернаеванинг қайинакаси ва қўшниси Шерзод Маҳаммадиев.

    Фото: «Дарё»

    Ҳудуд профилактика инспектори Хондамир Холматовнинг маълумот беришича, қотил куёв ўша куни кечаси қўшни маҳалла ҳудудида қўлга олинган.

    «2020 йил 9 декабрь куни соат 23:30 да Ички ишлар бўлимига Отчопар кўчасида тўрт киши пичоқлаб кетилгани ҳақидаги хабар келиб тушди. Зудлик билан воқеа жойига етиб бордим. Борсам, фуқаро Шернаева Назира, унинг қизи ва набиралари ўлдириб кетилганлиги, бу ишни унинг куёви қилганлигини маълум қилишди. Шундан сўнг куёвни излашга тушдик. Узоққа кетолмаган экан. Қўшни маҳалладаги йўлдан ушлаб, олиб келдик», — дейди ҳудуд профилактика инспектори Хондамир Холматов.

    Хондамир Холматов ижтимоий тармоқлардаги дастлабки хабарларда қотилликка марҳума аёлнинг ахлоқсизлиги сабаб бўлган деган гапларга муносабат билдириб, «бу гап умуман ҳақиқатга тўғри келмайди. Боиси марҳуманинг хатти-ҳаракатида умуман ахлоқсизлик аломатлари йўқ эди. Бунга юз фоиз ишончим комил», — деди.

    Заҳириддин Нуриддинов.

    Заҳириддин Нуриддинов.
    Фото: «Дарё»

    Туман прокуратураси терговчиси Заҳириддин Нуриддиновнинг қўшимча қилишича, мазкур ҳолат юзасидан хонадон куёви А.Б.га нисбатан 2020 йил 10 декабрь куни Яккабоғ туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми «а, б, в, ж» (икки ёки ундан ортиқ шахсни; ҳомиладорлиги айбдорга аён бўлган аёлни айбдорга аён бўлган ожиз аҳволдаги шахсни; ўта шафқатсизлик билан қасддан одам ўлдириш) бандлари билан жиноят иши қўзғатилган. Жиноят содир этишда гумонланаётган шахс процессуал тартибда ушланган ва унга қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

    Саодат Отақулова.

    Саодат Отақулова.
    Фото: «Дарё»

    Қотилликда гумонланаётган куёв А.Б. яшовчи «Бунёдкорлик» МФЙ раисининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари Саодат Отақулованинг айтишича, А.Б. ва Маржона Маҳаммадиевалар 2020 йилнинг май ойига қадар бирга яшаган. Сўнгра оилавий келишмовчилик сабаб алоҳида яшай бошлаган. МФЙ масъуллари эр-хотинни 2020 йилнинг июнь ойида яраштирган бўлса-да, улар 2020 йилнинг июль ойида умуман ажрашиб кетган.

    «Келин Маржона ва унинг онаси менга телефон қилиб, яраштириб қўйган бўлсак-да, бирга яшолмаётганини, шу сабаб келиннинг юкини олишда ёрдам беришимни сўради. Онаси эса қизи ҳомиладорлигини айтиб, фарзандли бўлгунча у билан бирга яшашини айтди. Бунга келин ҳам, куёв ҳам рози бўлгач, келинни Яккабоғ туманига жўнатдик. Аммо келин билан ҳам куёв билан ҳам тез-тез гаплашиб турардик. Уларни яна яраштирмоқчи бўлганимизда, куёв рози бўлмаганди», — дейди Саодат Отақулова.

    Фото: «Дарё»

    Саодат Отақулованинг қўшимча қилишича, қотилликда гумонланаётган А.Б.нинг онаси ўғли ёшлигидан ақли заиф бўлиб, улғайганини айтган.

    «Кеча А.Б.нинг онаси билан гаплашганимда ўғли ёшлигидан ақлий носоғлом бўлиб улғайганини айтиб, қанақадир ҳужжат кўрсатди. Аммо мен йигитнинг ақли заифлигини сезмаганман», — дейди маҳалла масъули.

    Мазкур қотиллик воқеасидан сўнг 2020 йил 10 декабрь куни вилоят прокурори Эркабой Тожиев, вилоят ИИБ бошлиғи Шуҳрат Сотволдиев марҳумалар хонадонида бўлиб, оиланинг ёлғиз аъзоси, марҳума Назира Шернаеванинг қизига ҳамдардлик изҳор қилган. Ва жамоатчилик билан қотилликни келтириб чиқарган сабабларни муҳокама қилган.

    Фото: «Дарё»

    Вилоят масъулларининг воқеа жойига ташрифидан сўнг жиноятнинг содир этилишига ва масъулиятсизликка йўл қўйган Яккабоғ тумани ИИБ масъул ходимларига ҳамда Яккабоғ тумани, «Эски Яккабоғ» МФЙ ва Қамаши туманидаги «Қизилтепа» МФЙ масъулларига нисбатан идоравий хизмат текшируви тайинланган.

    11.12.2020, 20:06   Изоҳ (0)   102768
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фото: Қўқон ҳокими ижтимоий кўмакка муҳтож фуқаролар учун ош дамлади

    11.12.2020, 19:05

    Академик Раъно Убайдуллаева 84 ёшида вафот этди

    11.12.2020, 18:52

    Ўзбекистонда бир оила учун суюлтирилган газ реал эҳтиёжга нисбатан анча кам етказилаётгани маълум қилинди

    11.12.2020, 18:28

    Дин ишлари бўйича қўмита: Қуръон ва ҳадис мусобақалари ҳеч қачон тўхтатилмаган, тўхтатилмайди

    11.12.2020, 18:04

    Олий суд собиқ ходимини қасддан ўлдирган шахс 19 йилга озодликдан маҳрум этилди

    11.12.2020, 17:51

    Ўзбекистон иқтисодиёти босқичма-босқич тикланмоқда

    11.12.2020, 17:27
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    Chery газга ўтмоқда: кафолат тўлиқ сақланиб қолинади, ўрнатиш эса 31 майгача бепул! 


    Систит — бу уят эмас!


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    Сўзлар аҳамиятга эга: TBC Bank 8 март табрикларини пулларга айлантириб, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлади


    Абадий ишончлилик ва хавфсизлик: GWM соҳанинг янги стандартларини жорий этмоқда


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    Centrum Air янги Airbus A320neo — авиапаркидаги тўққизинчи самолётни қабул қилиб олди 


    МКБАНК халқаро молия бозорида: Қозоғистон банкларидан 15 миллион доллар жалб қилинди


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди

     

    Тавсия этамиз

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    34 ёшли аёл 24 соат ичида турникда тортилиш бўйича Гиннес рекордини ўрнатди

    Дунё | 3 июн, 00:00

    “Трамп Путин ва Зеленский билан учрашувга тайёр” — Оқ уй матбуот котиби 

    Дунё | 2 июн, 23:45

    “Украина ўт очишни тўлиқ тўхтатишни талаб қилмоқда” — Владимир Зеленский

    Дунё | 2 июн, 23:30

    Парижда Макроннинг ҳайкали ўғирлаб кетилди

    Дунё | 2 июн, 23:15

    Япония 10 минг нафар ўзбекистонлик мутахассисни иш билан таъминлайди

    Ўзбекистон | 2 июн, 22:58

    Истанбулда Россия ва Украина ўртасидаги музокараларнинг иккинчи босқичи бўлиб ўтди. Нималарга келишилди?

    Дунё | 2 июн, 22:40

    Ямал “Олтин тўп” ҳақида гапирди

    Спорт | 2 июн, 22:28

    Наманганда Onix люкидан танасини чиқариб ҳаракатланган қиз узр сўради (видео) 

    Ўзбекистон | 2 июн, 22:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.