• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда бир оила учун суюлтирилган газ реал эҳтиёжга нисбатан анча кам етказилаётгани маълум қилинди

    Ўзбекистонда бир оила учун бир ойлик суюлтирилган газ лимити 20 килограмм деб белгиланган, аммо амалда 11,7 килограмм газ тўғри келмоқда, дея хабар бермоқда «Kun.uz».

    Фото: Энергетика вазирлиги

    Фото: Энергетика вазирлиги

    Суюлтирилган газнинг эҳтиёжга нисбатан кам ишлаб чиқарилиши уни етказиб беришда кўплаб муаммоларни келтириб чиқармоқда. Бу ҳақда Сенат кенгашининг аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ ҳамда кўмир билан таъминлаш ҳолатини ўрганишга бағишланган йиғилишида сўз борган.

    Маълум қилинишича, бир оила учун бир ойга мўлжалланган газ лимити 20 килограммни ташкил қилиши белгилаб қўйилган, аммо амалда оила бошига 11,7 килограмм газ тўғри келмоқда.

    «Суюлтирилган газни ўз вақтида етказиб бериш билан боғлиқ муаммолар талайгина. Наманган, Фарғона, Андижон, Қашқадарё, Самарқанд вилоятларида суюлтирилган газни етказиб бериш 50—60, айрим ҳолатларда 90 кунгача чўзилиши аниқланди.

    Шунингдек, суюлтирилган газни белгиланган миқдордан анча кам бериш ҳолатлари ҳам мавжуд. Газ баллонининг музлаб қолган қисмини тозаламасдан тўлдириш оқибатида 20 килограмм эмас, 10 килограмм газ етиб боряпти. 10 килограмм газни қандай қилиб 45 кунга етказиш мумкин?

    Хонадонда истиқомат қилувчилар сонига эътибор қилмай, 2 киши учун ҳам 1 та, 10 киши учун ҳам 1 та газ баллони бериш ҳолатлари бор.

    Бундай муаммолар аҳолини хусусий тармоқлардан 2—3 баравар қиммат нархда ёки ‘Ҳудудгазтаъминот’ омборларидан яширин равишда белгиланган нархдан қимматроққа сотиб олишга мажбур қиляпти.

    Мавзуга доир: «Босим пасайди эмас, олти кун умуман газ бўлмади». Бухорода аҳоли айнан нима сабабдан йўлларни тўсди?

    Суюлтирилган газнинг реал эҳтиёжга нисбатан сезиларли даражада кам етказиб берилиши ҳолати сўнгги йилларда ўзгармай қоляпти», — деди йиғилишда сўз олган сенатор Қутбиддин Бурҳонов.

    Билдирилишича, 2020 йилда аҳолининг суюлтирилган газга бўлган эҳтиёжи 837,8 минг тоннани ташкил қилади. Бироқ амалдаги эҳтиёжга нисбатан 278,9 минг тонна кам газ етказилиши кутилмоқда. Бундай ҳолатлар 2018—2019 йилларда ҳам кузатилган.

    Йиғилишда табиий газга бўлган эҳтиёжни прогнозлаштиришдаги камчиликлар оқибатида истеъмол ва таъминот ўртасидаги номувофиқликлар хусусида ҳам сўз борди.

    «Табиий газни етказиб бериш ҳажмлари йил сайин ошиб бораётган бўлса-да, аҳолининг мавжуд эҳтиёжлари қопланмаслиги, прогнозга нисбатан истеъмолнинг юқори бўлиши кузатилмоқда.

    2020 йилда иқтисодиёт тармоқларига етказиб берилиши кутилаётган табиий газ ҳажми 2019 йилга нисбатан 102,5 фоизга, аҳолига етказиб бериш ҳажми эса 2019 йилга нисбатан 113,1 фоизга ўсиши кўрсатилган. Аммо шунга қарамай, эҳтиёж қопланмаяпти.

    Вилоят ҳокимликлари томонидан қилинган прогнозларнинг реал эҳтиёжларга мос келмаслиги табиий газ билан таъминлай олмасликка олиб келяпти», — деди Қутбиддин Бурҳонов.

    Мавзуга доир: Ўзбекистонда талабларни бажармаган газ қуйиш шохобчалари ўчирилиши маълум қилинди

    Шунингдек, кўмир ва суюлтирилган газ таъминотидаги талон-торожликлар ҳақида ҳам маълумот бериб ўтилди.

    Бош прокуратура вакили Беҳзод Исмоиловнинг маълумот беришича, куз—қиш мавсумига тайёргарлик кўриш бўйича масъул идораларнинг 1200 нафардан ортиқ мансабдор шахсларига огоҳлантириш берилган бўлса-да, бу масалада қонунийлик тўлиқ таъминланмаяпти.

    «Кўмирнинг қора бозорга чиқиб кетиши ўрганилганда, 80 дан ортиқ ҳолатда салкам минг тонна кўмир маҳсулотларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланиш фактлари аниқланган. Тадбиркор сифатида ҳеч қаерда рўйхатдан ўтмаган шахслар кўмир сотиш билан шуғулланган.

    Кўмирни жойларга етказиб бериш жараёнида 11 та ҳолатда қарийб 1000 тонна кўмир 139 нафар шахс томонидан юриб кетаётган вагонларнинг ўзидан тушириб олиш ҳолатлари кузатилган. Оқибатда, кўмир омборларига белгиланган миқдордаги маҳсулот етиб бормаяпти.

    Мавзуга доир: Ангренда беш киши ҳаракатланаётган вагондан кўмир ўғирламоқчи бўлди

    Кўмирнинг ижтимоий соҳа объектларида мақсадли сарфланмаслиги бўйича 20 мингта жиноят иши қўзғатилган.

    Шунингдек, жойлардаги идораларнинг мансабдор шахслари томонидан аҳолига етказилиши керак бўлган суюлтирилган газни талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланган. Хусусан, Самарқандда 289 миллион сўмлик 42 тонна, Қуйи Чирчиқда 492 миллион сўмлик 127 тонна суюлтирилган газ мансабдорлар томонидан ноқонуний сотилаётган чоғда аниқланган», — дейди Исмоилов.

    Маълум қилинишича, куз—қиш мавсумига тайёргарлик ишлари бўйича 6300 дан ортиқ қонун бузилиши аниқланган. 100 дан ортиқ идорага тақдимнома киритилган, қўпол қонун бузилиш ҳолатлари бўйича 54 та жиноят иши қўзғатилган. 300 га яқин мансабдорга интизомий, 350 нафарига маъмурий чора кўрилган.

    Бош прокуратура вакили аҳолига кўмир ва суюлтирилган газ етказиб беришда кузатилаётган талон-торожликларнинг сабабларига тўхталди.

    «Етказиб бериш ва таъминот бўйича қонунчиликда бўшлиқ мавжуд эмас. Бу борада етарлича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар базаси шаклланган. Фақат муаммо жойлардаги мутасаддиларнинг тартибни тушунмаслиги, улар орасида тарғибот тадбирларининг етарли эмаслигидадир», — деди Беҳзод Исмоилов.

    Аввалроқ Бухорода тўрт йилдан бери газсиз яшаётган ногиронлиги бор шахсга ОАВ аралашуви билан бир кунда газ берилгани ҳақида хабар берилганди.

    11.12.2020, 18:28   Изоҳ (0)   25486
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Дин ишлари бўйича қўмита: Қуръон ва ҳадис мусобақалари ҳеч қачон тўхтатилмаган, тўхтатилмайди

    11.12.2020, 18:04

    Олий суд собиқ ходимини қасддан ўлдирган шахс 19 йилга озодликдан маҳрум этилди

    11.12.2020, 17:51

    Ўзбекистон иқтисодиёти босқичма-босқич тикланмоқда

    11.12.2020, 17:27

    Ўзбекистон—Туркия махсус хизматлари ҳамкорлиги: халқаро қидирувдаги фуқаролар экстрадиция қилиниши мумкин

    11.12.2020, 17:03

    Ўзбекистонда дам олиш кунлари қор ёғиши кутилмоқда

    11.12.2020, 16:26

    Ўзбекистон Евросиё иқтисодий иттифоқида расман кузатувчи-давлат мақомини олди

    11.12.2020, 16:07
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди



    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 



    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Нигерияда гуманитар вазият: 6 ойда қарийб 700 бола очликдан ҳалок бўлди

    Дунё | 26 июл, 23:57

    АҚШда штатларга мигрантларни сақлаш марказлари қуриш учун 608 млн доллар берилади

    Дунё | 26 июл, 23:47

    Қатар Европа Иттифоқига газ таъминотини тўхтатиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 26 июл, 23:19

    “Қайтмас бўлиб кетди”. Россиянинг ягона авиаташувчиси сотилиши ёки утилизация қилиниши мумкин

    Дунё | 26 июл, 23:07

    UFC on ABC 9. Абу-Дабидаги мусобақанинг илк жангларининг бирида ўзига хос натижа қайд этилди

    Спорт | 26 июл, 23:06

    “Барселона” тарихидаги энг яхши футболчилар рейтинги тузилди

    Спорт | 26 июл, 22:46

    Фабрика матоларга ишлатилган сувни каналга ташлаган — Андижондаги каналдан нега кўпик оққанига изоҳ берилди

    Ўзбекистон | 26 июл, 22:35

    АҚШ Исроилни ҳимоялаш учун сарфлаган ҳаво мудофаа ракеталарини тиклашга 1 йил ва 2 млрд доллар керак — WSJ

    Дунё | 26 июл, 22:32
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.