Фото: Қўқон ҳокими ижтимоий кўмакка муҳтож фуқаролар учун ош дамлади
Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинганлигининг 28 йиллиги муносабати билан Қўқон шаҳрида байрам тадбирлари ташкил этилди. Шаҳарнинг Бурчилик кўчасидаги ётоқхонада яшовчи бир гуруҳ фуқаролар учун ҳам байрам дастурхони ёзилди. Маълум бўлишича, ижтимоий кўмакка муҳтож фуқаролар учун тайёрланган ошни Қўқон шаҳар ҳокими Маъруфжон Усмонов ўз қўли билан дамлаб, сузиб берди.Фото: «Халқ сўзи online»
Изоҳ (0)