• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12834.61
    • RUB162.65
    • EUR14662.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Самарқанд тумани ҳокими: Электрни ҳеч ким атайлаб ўчирмаяпти

    Президент Шавкат Мирзиёев вилоят ва туман ҳокимларидан 2020 йилда амалга оширилган ишлар якуни ва 2021 йилда режалаштирилган ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга бағишланган мурожаатномани кенг оммага тақдим этишни талаб қилган эди. Самарқанд тумани ҳокими Носир Мавлонов 10 декабрь куни Халқ депутатлари кенгашида чиқиш қилди. Бу ҳақда «Xabar.uz» маълум қилди.

    Фото: «Xabar.uz»

    Фото: «Xabar.uz»

    Таъкидланишича, Самарқанд тумани географик жойлашуви жиҳатидан ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасида яхшигина шароитга эга. Яқинда аҳолиси 1 миллионга етиши кутилаётган шаҳар ёнида жойлашган туман экспорт учун ҳам қулай. Аммо пандемия туфайли бир қатор ишлар тўхтаб қолган эди.

    Тумандаги 565 та саноат корхонасининг 76 таси фаолиятини вақтинча тўхтатишга мажбур бўлди. Шунингдек, 31 таси 25 фоиз ва 8 таси 50 фоиз қувватда ишлай бошлади. Натижада саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 2020 йил 6 ой якунида 28 фоизга камайди.

    Олиб борилган чора-тадбирлар натижасида 1 декабрь ҳолатига кўра 4957 та тадбиркорлик субъекти фаолият кўрсатишига эришилди. Жумладан, 689 та янги юридик корхона (шундан 306 таси масъулияти чекланган жамият, 16 таси хусусий корхона, 338 та оилавий корхона, 14 та фермер хўжалиги) ташкил этилиб, йил якунигача яна 15 та янги корхона ташкил этиш режалаштирилди.

    Фото: «Xabar.uz»

    Фото: «Xabar.uz»

    Мурожаатдан сўнг бир қатор масалалар юзасидан депутатлар ва журналистлар туман ҳокими Носир Мавлоновга саволлар билан мурожаат этди.

    Қишнинг совуқ кунларида тумандаги айрим ҳудудларда суюлтирилган газ ва электр энергияси таъминотида узилишлар юзага келди. Ушбу муаммони ҳал этиш учун қандай режалар бор?

    — Ноябрь ойида қўққисдан совуқ тушгач, дарҳақиқат, электр энергияси таъминоти бўйича муаммолар кўриниб қолди. Шу кеча-кундузда ҳам турли маҳаллаларда узилишлар учраб турибди ва бунга бир қатор сабаблар бор. Биринчидан, аҳоли зич жойлашган ва уйларни иситиш учун электрдан бетартиб фойдаланиш ҳолати бўлаётгани учун трансформаторларга тушган юклама кўпайиб кетмоқда. Натижада авариялар юзага келмоқда. Аммо бу ҳолатларни тезда бартараф этишга ҳаракат қиляпмиз. Бир нарсани тушунишингизни истаймиз, ҳеч ким атайлаб электрни ўчирмаяпти, балки авария ҳолатлари юзага келгани учун таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

    Бу муаммони ҳал қилиш учун нималар қилмоқдамиз? Аввало, аҳоли билан мулоқот давомида электр истеъмоли масаласида тушунтириш ишлари олиб бориляпти. Қолаверса, бугун туман электр таъминоти бошқармасига янги раҳбар тайинланди. Албатта, ўзимизда ҳам айб бор. Гарчи куз—қиш мавсумига тайёрланишга ҳаракат қилган бўлсак ҳам, баъзи масалаларда тўлиқ тайёр эмаслигимиз кўриниб қолди.

    Суюлтирилган газга келсак, туман аҳолисини тўлиқ таъминлаш учун 29 мингта газ баллонига эҳтиёжимиз бор. Бироқ бизга ҳозирда 3 мингга яқин газ баллони етишмаяпти. Бу масала йўл харитасига киритилган. Яна бир масала — туманнинг эҳтиёжи учун 250 тонна суюлтирилган газ керак. Совуқ ўта кучайган вақтда бизга 190 тонна ажратилди. Шу сабабли таъминотда узилишлар юзага келди. Бу масалани ҳал қилиш учун ишлаяпмиз. Яқин кунларда қўшимча 1000 та газ баллони оламиз ва таъминот 60 кунга тушди.

    Ҳозирда мутахассислар билан бирга ишлаяпмиз. Туман электр таъминоти, газ бошқармаси ва ҳокимликда штаб ташкил этилган. Муаммоларни босқичма-босқич ечиб бориш режалаштирилган. Электр ва газ масаласи 2021 йилнинг биринчи ярмига мўлжалланган дастурга киритилган. Захира маблағимиз ва бюджетдан орттирилган пул ҳисобига яроқсиз ҳолатга келиб қолган симёғочлар алмаштирилади.

    Туманда тадбиркорликка бўлган қизиқиш юқори. Шу сабабли банкларга имтиёзли кредит бўйича кўп мурожаат тушади. Аммо бу мурожаатлар ҳар доим ҳам вақтида қаноатлантирилмайди. Балки туманда хусусий банклар филиалини кўпайтириш керакдир? Бизда бир маълумот бор — Жаҳон банки рейтингига кўра, Ўзбекистоннинг энг яхши банки сифатида хусусий банк тан олинган. Ўша хусусий банкларни туманга жалб этиш керак эмасми?

    — Ҳақиқатан ҳам шундай муаммо бор. Туман тадбиркорлари ҳеч қандай янгиликка бепарво эмас. Замонавий инновацион хизмат кўрсатадиган хусусий тижорат банклари кўпайгани яхши, албатта. Биз Марказий банк раҳбарияти ва соҳага масъул бўлганлар билан мулоқот ўтказамиз ва ушбу таклифни уларга етказамиз. Самарқанд тумани тадбиркорлари ишлаб чиқараётган маҳсулот ва кўрсатаётган хизматга нафақат вилоят, балки бутун республикадан талаб мавжуд. Биз шу билан бирга экспортни ҳам инобатга оламиз. Вилоятда 9—10 та янги банк пайдо бўлган. Агар улар туманга киришни истаса, биз фақат қўллаб-қувватлаймиз.

    Туман тиббиёт бирлашмаси ёнида норасмий бозор фаолияти давом этяпти. Ҳатто тез тиббий ёрдам бўлими эшигининг ёнигача сотувчилар жойлашиб олган. Нима учун янги қурилган бозор бўш турибди?

    — Эски бозор дарҳақиқат жуда бетартиб. Аслида у бозор ҳам эмас. Бир ҳафтада бир марта — жума куни фаолият юритадиган бозор. Афсуски, аҳоли ўша жойга ўрганган. Биз имкон қадар ҳаракат қиляпмиз, туманимизда транспорт йўналиши мавжуд. Шаҳар билан боғлайдиган йўл ёқасида жойлашганмиз. Биз одамларни янги бозорга ўргатиш учун автобусларнинг тўхташ жойини ўша атрофга жойлаштиришни кўзлаган эдик. Пандемия туфайли ташаббус бир оз тўхтаб қолди. Бу тадбирга йўналишда фаолият юритадиган корхона вакилларини ҳам жалб қиламиз ва деҳқон бозорига боришга қулай қилиб йўналиш белгилаймиз. Эски бозорга СЭОМ, ИИВ ва бошқа ташкилот ходимлари билан бирга бориб, тарғибот ўтказмоқдамиз. Одамларимиз бетартиб бозорга боришга ўрганиб қолган. Биз фақат янги бозордаги шароитни яхшилаш орқали одамларни у ерга ўргата оламиз.

    Хорижда ишлашдан воз кечиб, туманда қолиб, меҳнат қилишга қарор қилган ёшларга қандай шароит яратгансиз?

    — Охирги бир йилнинг ўзида 1200 дан ортиқ мигрантларимиз туманга қайтиб келди. Бизда қишлоқ хўжалиги яхши ривожланган. Туман аҳолисининг фақат 7 фоизи шаҳарда яшайди, қолгани қишлоқларда. Шу сабабли ғалладан бўшаган 400 гектардан ортиқ ер такрорий экин учун 1300 фуқарога бўлиб берилди.

    Миронкўл, Чордара ва Конигил ҳудудларида 22 гектар ерда кам таъминланган оила вакиллари учун қишлоқ хўжалиги кооперациялари ташкил этиб бердик. Улар етиштирган маҳсулотни сотиб олиб, қайта ишлайдиган тадбиркор ҳам тайёр. Биз фуқароларни ўзимизда ишли қилиш бўйича яна чора-тадбирлар олиб борамиз.

    Мавзуга доир:

    • Самарқандда сўнгги икки йилда 700 нафар бола ногиронликдан халос бўлди
    • Самарқанддаги Afrosiyob Palace меҳмонхонаси 43,4 млрд сўмга сотилди
    • Бухорода аҳоли газ йўқлиги сабаб йўлни тўсиб қўйди (видео)

    10.12.2020, 15:49   Изоҳ (0)   19087
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда 2020 йилда мингдан ортиқ ногиронлиги бўлган шахснинг нафақаси ўз вақтида етказиб берилмаган — Пенсия жамғармаси

    10.12.2020, 15:25

    Бухоро, Навоий ва Сирдарё вилоятига тергов бошқарма бошлиқлари тайинланди

    10.12.2020, 15:01

    Ўзбекистонда 11 декабрь куни об-ҳаво ёғингарчиликсиз, лекин туманли бўлиши кутилмоқда

    10.12.2020, 14:08

    Ўзбекистонда ёзги кафелар ва кўчма расталарни тартибга солиш режалаштирилмоқда

    10.12.2020, 13:58

    Хатирчида ҳокимни судга берган фермер вафот этди. Марҳумнинг қариндошлари ушбу ўлимни шубҳали деб ҳисобламоқда

    10.12.2020, 13:37

    Ўзбекистонда алимент тўламаганлар автотранспорт бошқариш ҳуқуқидан вақтинча маҳрум қилиниши таклиф этилди

    10.12.2020, 13:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 


    Систит — бу уят эмас!


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    Сўзлар аҳамиятга эга: TBC Bank 8 март табрикларини пулларга айлантириб, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлади


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    Centrum Air янги Airbus A320neo — авиапаркидаги тўққизинчи самолётни қабул қилиб олди 


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!

     

    Тавсия этамиз

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Афғонистонда Қурбон ҳайити бошқа санада нишонланади

    Афгонистон | 3 июн, 15:20

    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар

    Реклама | 3 июн, 15:00

    ДХХ ҳажга юборишини айтиб фирибгарлик қилган яна тўрт кишини ушлади

    Ўзбекистон | 3 июн, 15:10

    Футбол юлдузларининг машҳурликда ўзидан қолишмайдиган рафиқалари

    Лайфстайл | 3 июн, 15:05

    Покистонда 200 дан ортиқ маҳбус қамоқхонадан қочиб кетди

    Дунё | 3 июн, 15:00

    “Бунинг уятли жойи йўқ”. Жамшид Қўчқоров давлат нега қарз олаётганига изоҳ берди

    Иқтисодиёт | 3 июн, 14:50

    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта

    Реклама | 3 июн, 12:45

    Met Gala’да уни танишмади: Болливуд қироли Шоҳрух Хоннинг 5 йил танаффус қилишига нима мажбур қилганди?

    Кино | 3 июн, 14:49

    Хитойда туздан заряд оладиган электроскутерлар тақдим этилди

    Дунё | 3 июн, 14:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.