Ўзбекистон Ички ишлар вазирининг буйруғи билан Тергов департаменти тизимида янги тайинловлар амалга оширилди, дея хабар қилмоқда департамент ахборот хизмати.
Навоий вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари — тергов бошқармаси бошлиғи полковник Акил Ҳасанов эгаллаб турган лавозимидан озод этилиб, Бухоро вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари — тергов бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари — тергов бошқармаси бошлиғи подполковник Шоҳрух Шарипов эгаллаб турган лавозимидан озод этилиб, Навоий вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари — тергов бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Гулистон шаҳри бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи — полковник Зоҳиджон Қаюмов эгаллаб турган лавозимидан озод этилиб, Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари — тергов бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Аввалроқ Тошкент ҳокимининг туризм ва спорт ишлари бўйича маслаҳатчиси тайинлангани, Олий суд судьяси Навоий вилояти маъмурий суди раиси этиб тайинлангани ҳамда Президент Давлат хавфсизлик хизматига янги раҳбар тайинланган ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)